Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 15 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Данғара ахборот кутубхона марказида “INFOLIB UZBEKISTAN – 2022” XI Миллий ахборот-кутубхона ҳафталигининг тантанали очилишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

×

 2022-11-01 08:46:06    331

PDF yuklash
Chop etish


Данғара ахборот  кутубхона марказида “INFOLIB UZBEKISTAN – 2022” XI Миллий ахборот-кутубхона ҳафталигининг тантанали очилишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Шу муносабат билан мазкур маърифат масканига  тумандаги идоралар, ижодий ташкилотларнинг вакиллари, ўқитувчилар, маънавият тарғиботчилари, талаба-ёшлар таклиф этилди. Тадбирда сўз олганлар китобхонлик ва китоб мутолаасини тарғиб қилиш, ёшларни интеллектуал билими ва савиясини оширишга қаратилган тадбирлар орқали уларни кутубхоналарга қизиқишини оширишдан иборат эканлиги хақида тўхталиб ўтди.  
Ҳафталик доирасида китобхонлар учун бир қатор маънавий-маърифий тадбирлар, семинарлар, давра суҳбатлари, танловлар, тренинглар, маҳорат дарслари ўтказиш ҳамда нашриётлар иштирокида китоб кўргазмалари, ярмаркаларини ташкил етиш,  иштирокчиларни кенг жалб қилган ҳолда интеллектуал билимини оширувчи викториналар, таниқли фан ва маданият намояндалари, санъаткор ва ижодкорлар иштирокида ижодий учрашувлар ташкил  етиш режалаштирилган.