Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


15 октябрь “Халқаро қишлоқ аёллари куни”

×

 2022-10-15 17:19:02    246

PDF yuklash
Chop etish


Данғара туманида 15 октябрь “Халқаро қишлоқ аёллари куни”га бағишланган мазмунли тадбирлар ташкил этилиб, юқори саъвияда ўтказилмоқда.
“Халқаро қишлоқ аёллари куни” муносабати билан ўтказилаётган  маънавий-маърифий тадбирлар давомида қишлоқ хўжалигининг ривожланиб бориши, қишлоқларнинг ободлиги ва фаровонлигини оширишда аёлларнинг қўшаётган ҳиссаси ва ўрнига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Шундай тадбирлардан бири “Олтиқуш замини”  фермер хўжалигида ташкил этилди. Тадбирда фермер хўжалиги аъзолари, пахта йиғим теримида иштирок этаётган илғор теримчилар иштирок этишди.
Тадбирда туман ҳокими, Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда вилоят оила ва хотин-қизлар бошқармасидан ташриф буюрган вакиллар иштирок этиб, “Халқаро қишлоқ аёллари куни” муносабати билан табриклаб, эсталик совғалари топширилди.