Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Данғара туманида ахолини барқарор электр энергияси билан таминлаш чоралари кўрилмоқда.

×

 2022-09-27 08:44:40    274

PDF yuklash
Chop etish


Данғара туманида ахолини барқарор электр энергияси билан таминлаш чоралари кўрилмоқда.
Бугунги кунда Данғара тумани электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан куз-қиш мавсумини беталафот ўтказилишини таъминлаш мақсадида электр узатиш тармоқлари ҳамда электр қурилмаларини босқичма-босқич янгилаш ва мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. 
Хусусан, Обод қишлоқ Давлат дастури асосида Қашқар МФЙда  250 кВА қувватли янги трансформатор пункти ўрнатилди.  Махалла кўчаларига  2 км дан  ортиқ тармоқ тортилиб, 120 тадан ошиқ темир-бетон таянчлари ўрнатилди. 
Шунингдек, мавсумни беталафот ўтказиш мақсадида паст кучланишдаги электр узатиш тармоқлари ва трансформатор пунктларида мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, худудлардаги яроқсиз холатга келиб қолган таянч устунлари ўрнига янги темир-бетон таянчлари ўрнатилмоқда.