Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 2 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


КИЧИК ТАДБИРКОРЛАРГА МОЛИЯВИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИЛАДИ

 2022-08-22 16:03:14    273

PDF yuklash
Chop etish



«Тадбиркорлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент фармони (ПФ-150-сон, 09.06.2022 й.) қабул қилинган.

            Фармонга кўра, 2021 йил 1 июлдан Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб кувватлаш давлат жамғармаси томонидан кичик тадбиркорлар лойҳаларига банкларнинг 5 млрд сўмдан, фоиз ставкаси Марказий банк асосий ставкасининг 1.05 бараваридан ошмаган кредит ва лизинглари бўйича унинг асосий ставкадан ошган, бироқ асосий ставканинг 30 фоизидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун 3 йил муддатгача коменсация тақдим этилади.

Жамғарма томонидан тижорат банклари кредитлдарига кафиллик:

-кичик тадбиркорлик сувъектлари лойхаларига ажратиладиган кредитларнинг 50 фоизигача (50 фоизи хам киради), бироқ умумий қиймати 2,5 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда;

-2025 йилнинг 1 январигача олис ва бориш қийин  бўлган, шунингдек, меҳнат ресурслари ортиқча ҳудудлардаги кооперация асосида кичик бизнесни ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашиш учун махаллаларга бириктирилган етакчи кичик тадбиркорлик себъектларига, бундан ташқари, касаначиликни ривожлантириш бўйича лойхаларга ажратиладиган кредитларнинг 75 фоизигача (75 фоизи ҳам киради), бироқ умумий қиймати 2,5 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда тақдим этилади.

            Жамғарма томонидан кичик тадбиркорлик субъектларига компенсация ва кафиллик банкларнинг фақат миллиц валютадаги кредит лизинглари учун берилади.

Молиявий ёрдамлар битта тадбиркорнинг фақат битта лойхасига тадбиқ этилади ҳамда тадбиркор шартнома амал қилган кредит бўйича қарздорлик тўлиқ қайтарилганда, молиявий ёрдам олиш учун Жамғармага такроран мурожаат қилишга ҳақли бўлади.

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Бош прокуратураси ҳузуридаги

Мажбурий ижро бюроси

 Данғара туман бўлими.