Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Iyul 2022 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Тедеграм тармоғининг https://t.me/Qorqma_uz канали орқали Данғара тумани ҳокимимга билдирилган мурожаат бўйича қуйидагилар билдирилади.

×

 2022-06-16 19:45:49    36

PDF yuklash
Chop etish


Телеграм тармоғининг https://t.me/Qorqma_uz канали орқали Данғара тумани ҳокимимга билдирилган мурожаат бўйича қуйидагилар билдирилади.


Видео мурожаатда Данғара тумани  Истиқлол МФЙга қарашли Хўжа қишлогида яшовчи фуқаро, 2-гурух ногирони Ш.Хайдарованинг имтёзли уй-жой ажратилиши буйича эьтирози билдирилган.


Данғара тумани Қизилмушт МФЙда “Қишлоқ қурилиш инвест” ИК томонидан 2 та 3 подъездли 5 қаватли турар-жой бинолари қуриш режалаштирилган. Ушбу уйларнинг 1 тасини  “Шукрона файзли замин” МЧЖ (рахбари Фарғона туманида яшовчи фуқаро Умиджон Қўлдошев) томонидан бошланиб хозирда  кўп қаватли уйларнинг охирги пардозлаш ишлари якунига етказилмоқда. Қурувчи ташкилот томонидан тузилган шартномага асосан қурилиш ишлари ўз муддатида якунига етказилиб фойдаланишга топширилади.


Имтиёзли кредитлар асосида узоқ муддатга берилаётган бу уйларга халқ орасида  эхтиёж жуда катта. Лекин мурожаатда тилга олинган Данғара тумани ҳокими Ш.Н.Тожихакимов халқ вакиллари бўлган депутатлар, фаоллар ва тегишли комиссия аьзоларидан иборат ишчи гурухи шакллантирилиб, хар бир номзоднинг уй-жойга бўлган талаби хаққоний ўрганилишини Халқ Депутатлари туман кенгаши сессиясида мухокама қилинган.


Туман ҳокимлиги томонидан Ш.Хайдарова, М.Мелибоевалар бир неча маротаба моддий кўллаб-кувватланган, узлуксиз равишда озиқ-овқат махсулотлари билан таьминланган, фойдаланилган коммунал хизматлар учун қарздорлиги бартараф этилган.