Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Мажбурий ижро бюроси Данғара туман бўлими томонидан жорий йилнинг май ойида амалга оширилган ишлар
2022-05-31 13:11:11 409
Мажбурий ижро Бюросининг Данғара туман бўлими томонидан май ойи давомида бир қатор ишлар амалга оширилди.
Жумладан, май ойи давомида бўлимда мавжуд алимент ундируви билан боғлиқ ижро ҳужжатлари юзасидан алимент олувчи фуқароларга 500.1 млн сўм алимент пуллари ундириб берилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сонли фармонига асосан 2020 йил 1 декабрдан бошлаб, жиноят натижасида давлатга етказилган зарар, давлат божлари, жиноий ва маъмурий жарималар, давлат фойдасига бошқа турдаги ундирувлар ҳамда давлат даромадига ўтказиладиган олиб қўйилган мол-мулкни сотишга оид ижро ҳужжатлари бўйича келиб тушган маблағлар хисобидан «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган фуқароларни қўллаб-қувватлаш учун 2022 йилнинг май ойи давомида 225.6 млн сўм маблағлар йўналтирилди.
Шунингдек, Бўлим иш юритувида Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг қарорига асосан жавобгар У.Адан даъвогар Данғара туман хокимлиги фойдасига ўзбошимчалик билан қурилган девор жавобгар томонидан ёки унинг хисобидан буздириш хақидаги ижро ҳужжати мавжуд бўлиб ижро иши юзасидан олиб борилган тушунтириш ва огохлантиришларга қарамасдан жавобгар томонидан ёки унинг хисобидан ноқонуний бино-иншоотлар бузилмади.
Ижро хужжати ижросини таъминлаш мақсадида бўлим давлат ижрочиси томонидан 27.05.2022 йилда мажбурий ижро харакатларига тайинланиб ўзбошимчалик билан қурилган девор холислар ва тегишли ташкилотлар иштирокида бузиб ташланди ва ижро иши тамомланди.