Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 33 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Жарангла, сўнгги қўнғироқ!

×

 2022-05-27 08:09:16    315

PDF yuklash
Chop etish



Данғара туманидаги  43 та умумтаълим мактабида анъанавий “Сўнгги қўнғироқ” тадбири ўтказилди. Жорий йилда туманда  1955 нафар ўғил-қиз мактабни тугатиб, янги ҳаётга қадам қўймоқда.
2021-2022 ўқув йили якунланиши муносабати билан 3-сон умумтаълим мактабида ҳам тадбир бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими қатнашиб, давлатимиз раҳбарининг мамлакатимиздаги умумтаълим мактаблари битирувчиларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди. Мустақил ҳаёт остонасига қадам қўяётган йигит-қизларга келгуси ўқиш ва ишларида омад тилади.
Кўтаринки руҳда ўтган тадбирда куй-қўшиқлардан иборат байрам дастури намойиш қилинди. Ўқув йилида юқори натижаларга эришган ўқувчилар ҳамда устоз-мураббийлар эсдалик совғалари билан тақдирланишди.