Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


“Халқаро оила куни” кенг нишонланди

×

 2022-05-18 08:36:36    312

PDF yuklash
Chop etish


Данғара тумани ҳокимлиги, туман  Оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамда туман маданият маркази ҳамкорлигида  “Халқаро оила куни” муносабати билан маданий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Фарзанд тарбияси билан боғлиқ миллий қадрият ва анъаналаримизни улуғлаш, кекса авлод вакилларининг ҳаётий тажрибаларини ўрганиш мақсадида ўтказилган мазкур тадбирда тумандаги фаол аёллар, кекса онахонлар, ёшлар ҳамда тумандаги 49 та маҳалланинг энг ибратли оилалари иштирок этди. 
Тадбир давомида ибратли оилалардаги нуроний онахонлар томонидан оила мустаҳкамлигини таъминлаш, ёшлар тарбиясида миллий қадрият ва анъаналаримизнинг ўрни ҳақида ҳаётий мисоллар хақида гапириб ўтилди. 
“Халқаро оила куни” муносабати билан ўтказилган “Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи” кўрик танловида ғолиб бўлган оилаларга туман ҳокими томонидан эсталик совғалари топширилди.