Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 1 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича

 2022-04-30 09:01:03    516

PDF yuklash
Chop etish


Бугунги кунда яшил оламни сақлаш ва кўпайтириш давлат сиёсати даражасига кўтарилди.

 

Ассалому-алайкум ҳурматли юртдошлар,

Азиз данғараликлар!

 

Барчангизнинг ҳабарингиз бор, муҳтарам юртбошимиз Шавкат Мирзиёев томонидан юртимизда экологик вазият ва ҳаво тозалигини яхшилаш мақсадида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича долзарб 40 кунлик” эълон  қилиниб, мазкур лойиҳа доирасида юртимизда йилига 200 млн. туп дарахт ва бута кўчатларини экиш, шу орқали ҳудудлардаги яшил майдонлар салмоғини ошириш кўзда тутилган эди.

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг амалга оширишнинг дастлабки босқичида, яъни кузги кўчат экиш мавсумида Данғара тумани аҳолиси ҳам фаол иштирок этишди.

Жумладан, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида туманимизда жами 660 минг туп манзарали ва мевали кўчатлар экиш режалаштирилган эди.

Тумандаги барча 49 та маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларига, йўл четларига, корхона, ташкилот, муассасалар ҳовлиси, хиёбонлар, аҳоли томорқаларига “долзарб 40 кунлик” доирасида кўчат экиш, “яшил майдон”лар барпо қилиш борасидаги ишлар уюшқоқлик билан ташкил этилди.

Бунда ҳудуд иқлими ва ер шароитига мос бўлган кўчатларни экишга алоҳида эътибор қаратилди.

Шу кунгача аҳоли, корхона, ташкиот ва муасасалар томонидан қарийб 138 минг туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.

“Яшил макол” умуммиллий лойиҳасининг навбатдаги босқичи – яъни баҳорги кўчат экиш мавсумида туманимизда яна 520 минг тупдан зиёд мевали ва манзалари кўчатлар экиш режалаштирилган.

Юртимиз бўйлаб эълон қилинган “Яшил макон” умуммилий лойиҳаси, бу – аввало, ўзимиз, қолаверса оиламиз, меҳнат жамоамиз ва фарзандларим учун мусаффо ҳаво ва кўркам табиатни яратиш учун яна бир имкондир.

Шунингдек, бу каби саъй-ҳаракатлар халқимизга хос эзгу фазилатларни қадрлаш, эзгуликни ёшлар қалбига сингдириш, қишлоқ ва маҳаллаларимизни кўркам кўринишга келтириши билан ҳам аҳамиятлидир.

Шундай экан, барчангизни юртимизни кўкаламзорлаштиришга қаратилган ушбу муҳим тадбирда фаол иштирок этишга чақираман.