Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Китобхонлик хафталиги муносабати билан Дангара тумани ҳокими Ш.Тожихакимовнинг табрик сўзи.

 2022-04-28 15:03:19    527

PDF yuklash
Chop etish



Ассалому алайкум азиз мехмонлар, қадрли китобсеварлар. Мен барчангизни вилоятимиз миқёсида 18-23 апрелгача бўлиб ўтадиган китобхонлик ҳафталиги билан чин кўнгилдан табриклайман. Хеч биримизга сир эмаски, халқни, айниқса, ёшларни оммавий китобхонликка ўргатиш, маьрифий масканларни нодир адабиётлар билан бойитишга қаратилган бу ташаббус мамлакатимиз тараққиётининг мустаҳкам пойдевори бўлган маьнавий соҳадаги ислохотларимизнинг амалдаги яққол ифодасидир. Тараққиёт стратегиясининг муҳим йуналишларидан бири бўлган бу сохага  муносабатимиз ислохотлар жараёнидаги фаоллигимизни, ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН қиёфасини шакллантиришдаги онгли иштирокимизни баҳолаб беради, десак муболаға  булмайди. Бу фикрлар шунчаки баландпарвоз гаплар учун эмас, балки китобнинг хаётдаги, қолаверса, жамиятдаги ўрнимизни белгиловчи мухим манбалигини эслатадиган  хаётий хақиқатдир. Чунки китоб-маьнавий қарашларимизни ўзгартиради, дунёқарашимизни бойитади, кундалик хаётда яхши ва ёмонни ажратишимизда бизни зарур билим билан қуроллантиради. Шунинг учун хам бугун Данғарада бошланаётган китобхонлик хафталиги барчамизга бирдек масьулият юклаши керак. Ўзини шу жамиятнинг муносиб фарзанди, деб билган ҳар бир маьрифатли раҳбар ўзи учун қадрли бўлган китоблардан хеч бўлмаганда                    5 донасини бугун шу кутубхонага совға килади. Бу ҳам бир яхшилик. Бу ҳам жуда катта маьнавий эхсон, десам адашмайман. Чунки, бугун биз танлаган китобларни ўқиган юртдошларимиз ўзини яхши томонга ўзгартира олса, турмуш тарзидаги ўзаро муносабатларини танкидий баҳоласа, кимнидир озор берган кўнглини ОБОД қилишга ахд қилса, ДЕМАККИ, ХАФТАЛИК ЎЗ МАКСАДИГА ЕТИБДИ,

Мен барчангизни яна бир бор бугунги маьнавият байрами билан табриклайман. Юрагида яхшилик қилишни истаган маьрифатпарвар инсонлар борки, ҳафталикда фаол иштирок этишга чакираман. Туман ҳокими сифатида мана шу  100 жуфт китобни сиз азиз китобхонларнинг севимли маскани бўлган ушбу кутубхонага совға киламан. Эслатиб ўтаман, хар бир сектор раҳбарлари, корхона ва ташкилотлар хам хафталикка албатта ўз хиссаларини кўшадилар. Биз бу хафталикни шунчаки китоб совға қилиш билангина эмас, балки келажакда раҳбарлар орасида ўтказиладиган китобхонлик танловлари билан йил давомида ҳам нишонлаб борамиз.

Эьтиборларинг учун катта раҳмат.