Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 19 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ИЖРО МАСАЛАЛАРИГА ОИД МУҲУМ ЯНГИЛИКЛАР

×

 2022-04-27 21:06:06    376

PDF yuklash
Chop etish



 

2022 йил 11 апрель куни «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим Қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-762-сонли қонун эълон қилинди ва кучга кирди.

 

Асосий янгиликлардан бири «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунига киритилган янги қоидадир.

 

Масалан, Қонунга киритилган 8-2-модда, айрим тоифадаги ҳужжатларни МИБ органларига тақдим этилгунга қадар ижро қилиш масаласи. Соддароқ қилиб айтганда, ундирувчи ижро ҳужжатини аввал, яни МИБдан олдин ваколатли давлат органига ёки ваколатли мансабдор шаҳсга (яьни, ундириб бериш имконига эга бўлган шахсга) ёки қарздорнинг ўзига топширади. Мисол учун, қарздор юридик шахсдан пул ундириш ҳақида ижро варақаси бўлса, ижро ҳужжати унинг ҳисоб-варағи жойлашган банкка топширилади, ишга тиклаш ва иш ҳақи ундириш масаласи бўлса,ижро ҳужжати шу орган, ташкилот ёки мансабдор шаҳсга топширилади.

 

Ундирувчидан ижро ҳужжатини қабул қилиб олган ушбу шаҳслар ижро ҳужжатида бошқача муддат кўрсатилмаган бўлса, ижро ҳужжати тақдим этилган кундан эътиборан 15 кун ичида, банклар эса кейинги иш кунидан кечиктирмай ижрони амалга оширади, масалан, тўлов қилади.

! Ишга тиклаш ҳақидаги ижро ҳужжати қарздор томонидан бу ҳужжат тақдим этилган куннинг ўзида ўша иш берувчи томонидан дарҳол ижро этилади.

Энг кизиғи, ундирувчи томонидан тақдим этилган ижро ҳужжатлари юқоридаги муддатларда ижро қилинмаса, ундирувчи ижро ҳужжатини МИБ ҳам айбдор шахсларни жавобгарликка (маъмурий ёки жиноий жавобгарликка) тортиш чорасини кўради.

(8-2-модда.)

Яна бир янгилик ижро иши юритишнинг соддалаштирилган тартиби (43-1, 43-2-моддалар) Бундай соддалаштирилган ижро ишида давлат ижрочиси томонидан қарор қабул қилинмайди Ундирув қарздорнинг яшаш жойига бормаган ҳолда, ахборот-комуникация техналогияларини қўллаган ҳолда, масофадан туриб амалга оширилади.

Бунда агар қарздор ижро томонидан юборилган хабарномага асосан 5 кун ичида қаорздорликни ихтиёрий бартараф этмаса, ижрочи пулларни қарздорнинг банк ҳисобварағидаги пул маблағларидан, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кўп бўлмаган суммалар бўйича қарздорнинг иш ҳақи, пенсияси ёки стипендияси ва шунга ўхшаш даромадлари ҳисобидан ундириб олинади.

Соддалаштирилган ижро ишлари қарздор жисмоний шахслардан маъмурий жарималарни, солиқ ва бож тўловларини ундиришда қўлланилади.

Фақат мана шу турдаги қарздорликлар бўйича, бошқаларига чалғиманг.

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Данғара туман бўлими.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram