Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ОЛТИНЧИ ЧАҚИРИҚ ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ДАНҒАРА ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ ЭЛЛИК ИККИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ.
2022-04-22 18:19:07 488
Сессия ишида туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, кун тартибига киритилган масалага алоқадор ташкилотлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Сессияни халқ депутатлари туман Кенгашининг раиси Ш.Тожихакимов очди ва олиб борди.
Дастлаб сессия кунтартибидаги Халқ депутатлари туман Кенгашининг 2022 йил 7 февраль кунги VI-47-30-11-155-К/22-сонли Аёллар дафтарини шакллантириш”га оид қарорига ўзгартириш киритиш тўғрисида Туман ҳокими ўринбосари Оила ва хотин қизлар бўлими бошлиғи Азизова Мадина Анваровнанинг хисобот бериб ўтди.
Туман Молия бўлими томонидан 2022 йилнинг I-чораги давомида Маҳаллий бюджет маблағлари сарфланишида жамоатчилик иштирокини таъминлаш тўғрисида туман Молия бўлими бошлиғи Латипов Козимжон Ҳакимович хисобот бериб ўтди.
Данғара туманида чегара олди ҳудудларида чегара зонаси ва чегара минтақасини ўтишини белгилаш тўғрисида Кадастр агентлиги туман бўлими рахбараи Муҳаммаджонов Дилшоджон Алматжонович маълумот бериб ўтди.
Данғара тумани СЭО ва ЖСБ томонидан, ахолининг санитария эпидемиологик хотиржамлигини таъминлаш бўлими бошлиғининг 2022 йилнинг 1-чорагида амалга оширилган ишлари эшитилди.
Сессия якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.