Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ДАВЛАТГА ЕТКАЗИЛГАН ЗАРАР СУММАЛАРИ УНДИРИЛДИ
2022-04-13 21:38:06 417
Бюронинг Данғара туман бўлими иш юритувида мавжуд бўлган муқаддам суд томонидан кўрилган Тошкент шаҳар судининг 2010 йил 19 май кунги қарздор Б.Мдан давлатга етказилган 56.360.000 сўм миқдоридаги зарар пулларини давлат фойдасига ундириш ҳақидаги ижро хужжати мавжуд бўлиб, олиб борилган ижро харакатлари давомида қарздордан 12-апрель куни 56.360.000 сўм миқдоридаги пул маблағлари тўлиқ ундирилиб, ижро хужжати ижроси тўлиқ таъминланди. Таъкидлаб ўтиш лозимки ушбу ундирилган маблағларнинг тенг ярми ахолининг ижтимоий химояга муҳтож қатламини қуллаб қувватлаш мақсадида ташкил этилган «Темир дафтар» ва «Аёллар дафтарига» йўналтирилади.