Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 15 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ДАНҒАРА ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ ЭЛЛИК БИРИНЧИ  СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ.

×

 2022-04-11 17:37:57    454

PDF yuklash
Chop etish


Сессия ишида туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, кун тартибига киритилган масалага алоқадор ташкилотлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Сессияни халқ депутатлари туман Кенгашининг раиси Ш.Тожихакимов очди ва олиб борди.

 


Дастлаб сессия кунтартибидаги маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман хокимининг ёрдамчилари фаолияти самараси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Данғара туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Мамаджанов Бахромжон Аҳмедовичнинг ахбороти эшитилди.

 


 

Жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни танлаб олиш ва “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”дан мазкур тадбирларга маблағлар ажратиш тўғрисида туман Молия бўлими бошлиғи Латипов Козимжон Ҳакимович хисобот бериб ўтди.

 


 

Данғара тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан ишсиз аҳоли қатламини ишга жойлаштириш бўйича 2022 йилнинг 1-чорагида амалга оширилган ишлари юзасидан туман Аҳоли бандлигини таъминлаш маркази директори Йулдашев Нуриддин Ботиралиевич ҳисоботи эшитилди .

 


Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича комиссиясининг 2022 йил 19 февралдаги 06-05/890-сонли мурожаатномаси ва унда қайд этилган Фарғона вилояти комиссиясининг Данғара туманидаги жами 72 та географик объект(кўча)ни номлаш бўйича эксперт комиссиясининг хулосаси тўғрисида туман ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, Давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш бўйича маслаҳатчиси Узақова Шахноза Баҳодиржоновна маълумот бериб ўтди.

 


Туман Саховат ва кўмак жамғармаси томонидан 2022 йил I-чораги давомида кам таъминланган оила қатламларига чиқарилган моддий ёрдамлари ҳисоботи тўғрисида Маҳалла хайрия жамоат фонди раиси Усмонова Иродахон хисобот бериб ўтди .

 



Сессия якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

 

 


 

 

 

 


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram