Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 15 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


БОШ ПРОКУРАТУРА ҲУЗУРИДАГИ БЮРОНИНГ ДАНҒАРА ТУМАН БЎЛИМИ МАЪЛУМОТИ

×

 2022-03-05 09:26:17    431

PDF yuklash
Chop etish



Бош прокуратура ҳузуридаги бюронинг Данғара туман бўлими томонидан алимент ижро ҳужжатлари бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан

М А Ъ Л У М О Т

 

Бош прокуратура ҳузуридаги бюронинг Данғара туман бўлими томонидан 01.03.2022 йил кунги Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида “хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини янги босқичга кўтариш ва алимент ундириш масаласини такомиллаштириш”га бағишланган йиғилишида бош прокуратура ҳузуридаги бюро органларига жумладан алиментларни ундиришда самарадорликни янада ошириш бўйича вазифалар юклатилди.

Бундан ташқари Мажбурий ижро бюроси директори томонидан

2022 йилнинг 21 февраль кунидан 2022 йилнинг 31 март кунига қадар “алимент ундируви ойлиги” деб эълон қилинган.

Давлат рахбари томонидан ўтказилган йиғилиш ва унда қўйилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда Бош прокуратура ҳузуридаги бюронинг Данғара туман бўлими томонидан алимент қарздорликларини ундириш, қарздорликни тўлашдан бўйин товлаб келаётганларга нисбатан қатъий қонуний чоралар кўриш борасида бир қатор самарали ишлар амалга оширилди.

Ҳусусан бўлим давлат ижрочилари иш юритувида бугунги кунда жами 1649 та алимент ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатлари бўлиб мазкур ижро ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг

24.11.2020 йилдаги ПФ-6118-сонли Фармони бўйича ундирувчилар номига пластик карталар очиш учун банкка талабномалар юборилиб, банк томонидан 1.300 нафар ундирувчига пластик карталар очилган.

Олиб борилган мажбурий ижро чоралари давомида 2022 йилнинг январь-февраль ойлари давомида 210,0 млн. сўмдар ортиқ миқдорида алимент қарздорликлари ундирилиб ундирувчилар номига очилган пластик карталарга ўтказилиши ҳамда 80,0 млн.дан ортиқ нақд пул берилиши таъминланган.

Бундан тақшари 14 нафар алимент қарздорлигини тўлашдан бўйин товлаган шахсларга нисбатан тўпланган ҳужжатлар маъмурий чора кўриш учун туман ЖИБ судига юборилган ва суднинг қарори билан 9 нафар қарздорга МЖтКнинг 474-моддаси билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган бўлса, 1 нафар қарздор суд процесси давомида қарздорликни бартараф этилганлиги сабабли МЖтКнинг 271-моддаси бўйича маъмурий иш тамомланди, шунингдек маъмурий жазо чораси қўлланилганидан сўнг 1 йил давомида белгиланган алимент қарзини тўлашдан бўйин товлаган 2 нафар қарздорларга нисбатан ЖКнинг 122-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Бу борада биргина март ойининг 4 куни давомида 2 та оилалар бирга яшаётганлиги ва 4 та оила давлат ижрочилари томонидан яраштирилганлиги сабабли алимент ижро ҳужжати Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 40-моддаси 1-қисмига асосан тамомланган, 5 нафар қарздорлар ўз оталик бурчини унутганлиги ва белгиланган алиментларни тўлашдан бўйин товлаганлиги сабабли суднинг қарори билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Алимент ижро ҳужжатларини ижросини таъминлашда, ҳусусан қарздорларни қидириш, топиш ва уларга қонуний чора кўриш масаласида туман ИИБ ходимлари, ЖИБ туман суди ҳамда махалла расилари ва уларнинг ўринбосарларининг кўмаклари катта рол ўйнамоқда.

 

 

Бош прокуратура ҳузуридаги бюронинг

Данғара туман бўлими



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram