Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 17 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ДАНҒАРА ТУМАН ПРОКУРОРИ УБАЙДУЛЛАЕВ АКМАЛЖОН ҒАЙРАТОВИЧНИНГ АҲОЛИ ВА КЕНГ ЖАМОАТЧИЛИККА МУРОЖААТИ

×

 2022-02-18 16:58:51    410

PDF yuklash
Chop etish



Данғара туман прокурори Убайдуллаев Акмалжон Ғайратовичнинг аҳоли ва кенг жамоатчиликка мурожаати

Азиз ватандошлар!

Маълумки, инсоният ўз тараққиётининг қанчалик юксак чўққиларини забт этмасин, турли хавф-хатарлар ва иллатлардан халос бўлгани йўқ.

Янги Ўзбекистонни қуриш пайтида бошланган ишлар ҳар биримиздан жамиятда кечаётган жараёнларга бефарқ бўлмасликни ўзаро жипслашиб, тараққиётмизга тўсиқ бўлаётган мавжуд иллатларни бартараф қилишда ҳамжиҳатликни тақозо қилади.

Ҳеч шубҳасиз, жамият фаровонлиги ва тараққиётига тўсиқ бўлаётган ана шундай иллатлардан бири ва энг хавфлиси бу коррупциядир.

Маълумки, Давлатимиз раҳбари Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг ташаббуслари ва қатъий сиёсий иродалари билан мамлакатимизда бу иллатга қарши муросасиз кураш олиб борилмоқда.

Энг аввало, ҳуқуқий асосларини яратишга эътибор берилиб, 70 дан ортиқ қонун ҳужжатлари, жумладан алоҳида қонун, фармон ва давлат дастурлари қабул қилинди.


Хўш, коррупция нимаси билан хавфли?

Коррупция ҳар қандай жамиятни таг-томири билан емирувчи, фуқароларнинг давлатга, қонунга бўлган ишончини сусайтирувчи, йўққа чиқарувчи иллатдир.

Коррупция аввало, ёшларнинг ҳаётда ўз ўрнини топишида турли тўсиқ ва ғовларни юзага келтиради, уларнинг эртанги кунга ишончини сусайтиради.

Коррупция инвесторлар ҳуқуқлари бузилишига, мулк даҳлсизлиги кафолатларини йўққа чиқаришга, мамлакатнинг инвестицион жозибадорлиги йўқолишига олиб келади.

Бинобарин, бутун жамиятда коррупцияга қарши муросасиз кураш олиб бориш бугунги кунда прокуратура органларининг энг устувор вазифасидир.

Айни пайтда прокуратура тизимининг ўзида коррупциявий ҳолатларга тамомила бархам бериш бўйича ҳам кескин чоралар кўрилмоқда.

Бу борадаги ишларни янада самарали рўёбга чиқариш учун эса, прокуратура органлари аввало, кенг жамоатчилик, хусусан, оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар вакиллари, журналист ва блогерлар, энг муҳими ҳар бир фуқаронинг кўмаги ва узвий ҳамкорлигига таянади.

Ҳурматли юртдошлар!

Коррупцияга қарши курашда олдинги сафларда бораётган прокуратура ана шундай кўмак ва ҳамкорлик воситасида коррупциянинг ҳар қандай кўринишига чек қўйишга кафолат беради.

Шундай экан, аҳоли ва кенг жамоатчиликни жамиятда, хусусан прокуратура органларида коррупцияни таг-томири билан бартараф этишда фаол ҳамкорликка чақираман.

Агар корхона, муассаса ва тегишли ташкилотларда, шунингдек, туман прокуратурасининг бирор-бир ходими фаолиятида коррупция билан боғлиқ хатти-ҳаракат ёки ҳаракатсизликни кузатсангиз, сезсангиз бу ҳақида зудлик билан 73-572-1007 рақамли “Ишонч телефони”га маълум қилишингизни сўрайман.

Коррупция ҳолатлари тўғрисида хабар берган шахслар ҳақидаги маълумотларнинг сир сақланиши тўлиқ кафолатланади.

Шуни яна бир бор алоҳида қайд этаманки, коррупциянинг ҳар қандай кўринишига тезкор равишда муносабат билдиришга, коррупциявий    жиноятлар, жумладан порахўрлик ва таъмагирликка қўл урганларга нисбатан жазонинг муақаррар таъминланишига шахсан кафолат бераман.

Барчамиз коррупциядан холи Янги Ўзбекистон учун бирлашайлик.



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram