Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 19 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Солиқ кодексига бир қатор ўзгартиришлар киритилди.

×

 2021-10-26 17:39:12    524

PDF yuklash
Chop etish


Жорий йилнинг 14 октябрь куни “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун Президент томонидан имзоланди.

 

Шунга кўра қонун билан Солиқ кодексига бир қатор ўзгартиришлар киритилди.

Солиқ кодексининг 99-моддасига киритилган ўзгартиришга кўра, Давлат солиқ қўмитаси солиқларни, шунингдек айланмадан олинадиган солиқни белгиланган тартибда мол-мулкни гаровга бермаган ҳолда, кафилликсиз ёки банк кафолатисиз бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини тақдим этишга ҳақли эканлиги белгиланди (бундан даромад солиғи, ижтимоий солиқ, тўлов манбаида олинадиган фойда солиғи ҳамда солиқ агенти сифатида тўланадиган ҚҚС мустасно).

Шунингдек, 100-моддага киритилган қўшимчага кўра, фаолиятни 3 йилдан ортиқ вақтдан буён амалга ошираётган, солиқларни ўз вақтида тўлаган, аммо молиявий аҳволи солиқ қарзини муддатида тўлаш имкониятига эга бўлмаган манфаатдор шахсларга солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилиши мумкин.

Кодекснинг 378-моддасига киритилган ўзгартиришларга кўра, солиқ тўловчининг Ўзбекистон Республикасининг профессионал ва олий таълим ташкилотлари, касб-ҳунар мактаблари, коллежлар, техникумларда таълим олиш учун  йўналтириладиган даромадлари солиққа тортилмайди. (илгари ушбу имтиёз фақат олий ўқув юртларида таълим олиш бўйича татбиқ этилган).

Кодекснинг 483-моддасига киритилган ўзгартиришларга кўра, “Ҳунарманд” уюшмасининг аъзоларига берилган солиқ имтиёзлари “Ўзбекзаргарсаноат” уюшмасининг аъзолари бўлган заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан 2023 йил 1 мартга қадар бўлган давр учун татбиқ этилади. Шунингдек, Оролбўйида инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси учун белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган Ўзбекистон Республикасида ўхшаши ишлаб чиқарилмайдиган илмий-лабаратория асбоб-ускунаси, реагентлар ва сарфлаш материаллари 2024 йил 1 январга қадар бўлган давр учун ҚҚС тўлашдан озод этилди.

 

“Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш” шўъбаси бошлиғи А.Хўжамбердиев