Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


БЛОГЕР НИГОРА АЛИМОВАНИНГ FACEBOOK САХИФАСИ ОРҚАЛИ “ИДЕАЛ БАРАКА БИЗНЕС” МЧЖНИНГ ЕРЛАРИ НОХАҚ ОЛИНГАН МАЗМУНДАГИ БЕРИЛГАН ПОСТИ БЎЙИЧА ТУМАН ҲОКИМЛИГИ ҚУЙИДАГИЛАРНИ МАЪЛУМ ҚИЛАДИ.

×

 2021-10-15 07:15:35    534

PDF yuklash
Chop etish



Блогер Нигора Алимованинг Facebook сахифаси орқали “Идеал Барака Бизнес” МЧЖнинг ерлари нохақ олинган мазмундаги берилган пости бўйича туман ҳокимлиги қуйидагиларни маълум қилади.

Туман прокуратурасининг 2019 йил 16 сентябрдаги 11-19-сонли тақдимномасига асосан Данғара тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими, туман Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспексияси бўлими, туман Фермер дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳамда туман Қишлоқ хўжалиги бўлими томонидан ўрганилганда “Идеал Барака бизнес” МЧЖ чорвачилик фермер хўжалигига озука экинларини экиш учун ажратиб берилган 56 гектар ер майдони учун 186.6 бош шартли чорва мол сони талаб этилсада, фермер хўжалигидаги шартли мол бош сони 9.5 бошни ташкил этганлиги, белгиланган меъёрга нисбатан 53.1 гектар ер майдони ортиқчалиги аниқланган.

Юқоридаги хулосаларга асосан Данғара туман ҳокимининг 2020 йил 27 апрелдаги 234-сонли қарори билан “Идеал Барака Бизнес” МЧЖ чорвачилик фермер хўжалигининг 53.1 гектар ер майдони туман ҳокимлиги захирасига қайтариб олинган.

“Идеал Барака Бизнес” МЧЖ чорвачилик фермер хўжалиги томонидан туман ҳокимлиги билан ер ижара шартномаси тузилмаганлиги сабабли Фарғона туманлар аро маъмурий судининг 15.04.2021 кунги хал қилув қарори билан Дангара туман ҳокимининг 27.04.2020 йилдаги №234-сонли қарорини хақиқий эмас деб топиш хақидаги аризаси қаноатлантиришдан рад қилинган.

“Идеал Барака Бизнес” МЧЖни суднинг қароридан норози бўлиб келтирилган апелляция шикояти апелляция инстанциясида кўрилиб 15.06.2021 кунги қарори билан Фарғона туманлар аъро маъмурий судининг 15.04.2021 кунги хал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Шу ўринда ижтимоий тармоқ фойдаланувчилардан (журналист, блогер, фуқаролар) иккиланишларга сабаб бўладиган ҳамда асосларсиз тегишли давлат ташкилоти томонидан расмий муносабат билдирилмасдан туриб материалларни тарқатмаслик мақсадга мувофиқ эканлигини билдириб ўтамиз.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram