Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ДАНҒАРА ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИ ЎТКАЗИЛДИ.
2021-10-08 18:00:17 687
Сессия ишида туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, кун тартибига киритилган масалага алоқадор ташкилотлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Сессияни халқ депутатлари туман Кенгашининг раиси Ш.Тожихакимов очди ва олиб борди.
Данғара туманида кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам бериш тўғрисидаги масала кенг муҳокама қилиниб ўтилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Данғара туманидаги Халқ қабулхонасининг 2021 йил 3 чорагида Данғара туманида ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар ва ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарлари фаолияти, мурожаатлар билан ишлаш ҳолати юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фарғона вилояти Данғара тумани Халқ қабулхонаси мудири Мамаджанов Бахромжон Ахмедович ахборот бериб ўтди.
Тумандаги аҳолига қулайликлар яратиш, ҳамда солиқ соҳасидаги коррупцион хавфларни олдини олиш, солиқлар ва мажбурий тўловларни ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда амалга ошириш имкониятини кенгайтирувчи “Солиқларни ақлли йиғиш тизими” САЙТ қурилмасини ишга тушуриш бўйича Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи биринчи ўринбосари Юнусов Отабек Муродович маълумот бериб ўтди.
Сессия якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.