Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ДАДАҚЎЗИ ХОЛДОРИВ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ ХАВФСИЗЛИК ХИЗМАТИ ЧЕГАРА ҚЎШИНЛАРИ АЪЛОЧИСИ КЎКРАК НИШОНИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ.
2021-10-05 17:49:59 651
Данғара тумани халқ таълими тасарруфидаги 10-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларидан ташкил топган “ Темурий издошлари ” жамоси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар махкамасининг “Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент вилоятида бўлиб ўтган “Ёш чегарачилар” харбий спорт мусобақасида фахирли ўринларни эгаллаб келишган.
Шу муносабат билан 10-умумий ўрта таълим мактаби директори Дадақўзи Холдорив Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари аълочиси кўкрак нишони билан тақдирланди.Тадбир бошида Давлат хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари чегара қўшинлари қўмондони С.Э.Хусановнинг ўқитувчи ва мураббийларга йўллаган миннатдорчилик табриги ўқиб эшиттирилди.
Тадбирда туман ҳокими, туман халқ қабулхонаси мудири ҳамда вилоят халқ таълими бўлими бошлиғи иштирок этиб йиғилганларга бугунги кунда ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш учун яратиб берилаётган имкониятлар хақида гапириб ўтди.