Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ДАНҒАРА ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ XXXVIII СЕССИЯСИ ЎТКАЗИЛДИ.
2021-10-04 09:04:11 598
Сессия ишида туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, кун тартибига киритилган масалага алоқадор ташкилотлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Сессияни халқ депутатлари туман Кенгашининг раиси Ш.Тожихакимов очди ва олиб борди.
“2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да туманда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан тасдиқланган туман Давлат дастурини 2021 йилнинг тўққиз ойи (жумладан сентябр ойи давомида) давридаги ижроси ҳақида туман ҳокими ўринбосари Нурматов Баркамолжон Бурхоновичнинг ахбороти тингланди.
Данғара туманида кам таъминланган оилаларга “Саховат ва кўмак” жамғармасидан моддий ёрдам ҳамда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни тикув машинаси ҳамда моддий ёрдам бериш тўғрисида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Абдуллаев Анваржон Алиевич маълумот бериб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги ПҚ-5072-сонли “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан Молия вазирининг openbudget.uz ахборот портали орқали Данғара тумани бўйича киритилган таклифларга туман фуқаролари томонидани билдирилган овозлар сони сарҳисоби бўйича ғолиб таклифлар тўғрисида туман ҳокимлиги Молия бўлими бошлиғи Усмонов Иқболжон Бахтиёровичнинг хисоботи тингланди.
Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 12 октябрь кунидаги “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги 303-сонли Қонуни ижроси доирасида маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудидаги кўчаларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисидаги масала юзасидан туман ҳокимининг маслаҳатчиси Одилов Элдоржон Эркинжон ўғли маълумоти тингланди.
Сессия якунида кун тартибидаги масала юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.