Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ВИДЕО МУРОЖААТ БЎЙИЧА ҚУЙИДАГИЛАРНИ МАЪЛУМ ҚИЛАМИЗ.
2021-09-21 18:13:00 662
Ютуб каналида “Sarvinoz vlog” блогери томонидан Данғара тумани Истиқлол МФЙда яшовчи Қодиров Набихон томонидан қилинган видео мурожаат бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз.
Аризачи Қодиров Набихон Улуғходжаевични жавобгар Дангара тумани ҳокимлиги, Кўчмас мулк савдо МЧЖ Фарғона вилояти филияли, Ермуккадастр хизмати ДК Данғара тумани бўлими, Данғара тумани қурилиш бўлими ва учинчи шахс Валиев Файзулло Сайдуллаевичларга нисбатан “Хоким қарори, кадастр хужжатларини хакикий эмас деб топиш, танлов комиссияси баёни ва қарорини қисман хакикий эмас деб топиш хакида”ги даъво аризаси Данғара тумани Маъмурий судининг 3-1509-1901/966-сонли маъмурий иши бўйича 25.12.2019 йил кунги хал қилув қарори билан қаноатлантиришдан рад қилинган.
08.01.2020 йил кунги Фарғона вилояти маъмурий суди апелляция инстанцияси хал қилув қарори билан Данғара тумани маъмурий судининг хал қилув қарори ўзгаришсиз, апелляция инстанцияси қаноатлантирмасдан қолдирилган.
Аризачи Қодиров Н.У.ни маъмурий судга ариза шикоят билан жавобгар Данғара тумани Хокимлиги, Кўчмас мулк савдо МЧЖ Фаргона вилояти филияли, Ермуккадастр хизмати ДК Данғара тумани бўлими, Данғара тумани қурилиш бўлими ва учинчи шахс Валиев Файзулло Сайдуллаевичларга нисбатан берган аризаси 4.04.2020 йил кунги хал қилув қарори билан рад қилинган.
Аризачи Қодиров Н.У.ни судга ариза билан мурожат қилиб, 04.06.2020 йил кунги хал қилув қарорини янги очилган холат бўйича бекор қилишни сўраган. Фарғона туманлараро маъмурий судининг 10.06.2021 йил кунги ажрими билан аризачи Қодиров Н.К.ни янги очилган холат бўйича хал қилув қарорини қайта кўриш хақидаги аризаси қаноатлантиришликдан рад қилинган.