Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
СОЛИҚЛАРНИ БЎЛИБ ТЎЛАШ ИМКОНИ КИМЛАРГА ВА ҚАНДАЙ ТАРТИБДА БЕРИЛАДИ?
2021-09-17 19:16:41 603
Президент қарори асосида, 2021 йил 1 июндан бошлаб солиқ тўлашда интизомли бўлган тадбиркорларга солиқларни бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилди.
Мазкур қарорга кўра, 2021 йил 1 июн ҳолатига уч йилдан ортиқ вақтдан буён фаолият кўрсатаётган ҳамда ҳисобланган солиқларни муддатида тўлиқ тўлаб келган, лекин молиявий аҳволига кўра, солиқ қарзини тўлаш имкониятига эга бўлмаётган тадбиркорлик субъектларига солиқларни бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилди.
Бунда, гаровсиз бўлиб-бўлиб тўланадиган солиқ суммаси тадбиркорлик субъектлари томонидан охирги уч йил давомида тўланган солиқ суммасининг 50 фоизидан ошмаслиги лозим.
Солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаш тадбиркорлик субъектлари тўлов муддатлари кўрсатилган график асосида Давлат солиқ бошқармалари ва Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекциясининг хулосаси асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан 12 ой муддатгача тақдим этилади.
Тадбиркорлик субъектлари томонидан солиқларни гаровсиз бўлиб-бўлиб тўлаш муддатлари бузилган тақдирда, солиқ органининг солиқларни гаровсиз бўлиб-бўлиб тўлаш тўғрисидаги қарори муддатидан олдин тугатилиши мумкин.
Тадбиркорлик субъектлари солиқларни гаровсиз бўлиб-бўлиб тўлашлари учун солиқ органларининг электрон давлат хизматлари порталидаги шахсий кабинети орқали ҳудудий солиқ органларига ариза билан мурожаат қиладилар.
Солиқ қарзини бўлиб-бўлиб тўлаш Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 97-моддаси 13-қисми талабларини инобатга олиб, солиқ агентларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Гаровсиз бўлиб-бўлиб тўланадиган солиқ суммасига шу даврда амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасига тенг ставкадан келиб чиққан ҳолда фоизлар ҳисобланади.
Данғара туман Давлат солиқ инспекциясининг
“Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш” шўъбаси бошлиғи А.Хўжамбердиев