Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“ҲУНАРМАНДЛАР МАРКАЗИ” ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ.
2021-09-13 08:06:48 582
Данғара туманида ҳунармандларнинг эркин ижод ва меҳнат қилишини таъминлашга хизмат қилувчи “Ҳунармандлар маркази” фойдаланишга топширилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Фарғона вилоятига амалий ташрифи давомида берилган топшириқларига асосан Данғара туманида “Хунармандлар маркази” қуриб фойдаланишга топширилди.
Марказнинг тантанали очилиш маросимида вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Авазбек Ўринбоев, туман ҳокими Шухратжон Тожихакимов, сектор рахбарлари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
“Ҳунармандлар маркази”да атлас ва адрас тўқиш, гиламчилик, тикувчилик, ҳунармандчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Шунингдек марказнинг биринчи қаватида тайёр маҳсулотлар кўргазмаси, подиум ўрин олган.