Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ИШОНЧ ГАЗЕТАСИНИНГ №89-90 СОНЛАРИДА “КЕЛАВЕРАДИ, КЕТАВЕРАДИ... АММО ВАЪДАЛАР ҚАЧОН БАЖАРИЛАДИ?” САРЛОВХАСИ ОСТИДА ЧИҚАРИЛГАН МАҚОЛА БЎЙИЧА ҚУЙИДАГИЛАРНИ МАЪЛУМ ҚИЛАМИЗ.
2021-08-05 14:55:05 520
ПҚ-3630 “Обод қишлоқ” дастурига қўшимча киритилган “Истиқлол” МФЙ худудида Данғара электр таъминоти корхонаси томонидан Истиқлол МФЙ бўйича:
Истиқлол МФЙ худудида электр таъминотини яхшилаш мақсадида 6,16 км масофадаги электр узатиш тармоқларини янгилаш ва 4-дона мавжуд трансформатор пунктларини мукаммал таъмирлаш режалаштирилган бўлиб, Амалда янги қўшимча 1-дона қуввати 160 кВАдан бўлган трансформатор пункти ва 3,8 км масофада янги СИП кабел маркали кабел тармоқлари тортилган хамда МФЙ худудида жойлашган жами 4-дона трансформатор пункти хамда 6 км масофада хаво электр узатиш тармоқлари мукаммал таъмирланган ва бунинг натижасида ушбу худудда яшовчи жами 350-дан ортиқ хонадон электр таъминоти сифати даражага кўтарилган.
«Фаргона сув таьминоти» МЧЖ томонидан 2018-йилда «Обод қишлоқ» дастури асосида Данғара тумани Истиқлол МФЙ Хўжа қишлоғида жами 360 млн сўмлик 4,0км ичимлик сув тармоғи тортиш хамда бир дона сув минораси урнатиш ишлари бажарилган.