Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ДАНҒАРА ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ XXXII -СЕССИЯСИ ЎТКАЗИЛДИ.

×

 2021-07-15 19:52:18    756

PDF yuklash
Chop etish


Бугунги сессия ишида туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, кун тартибига киритилган масалага алоқадор ташкилотлар раҳбарлари, хамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашишди.

Сессияни халқ депутатлари туман Кенгашининг раис Ш.Тожихакимов очди ва олиб борди.

 Сессия кун тартибига киритилган  “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да вилоятда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан тасдиқланган вилоят Давлат дастурини 2021 йилнинг 1 ярим йил давридаги ижроси ҳақидаги масала юзасидан  туман ҳокимининг ижтимоий ривожлантириш, ёшлар сиёсати ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринборсари Шахноза  Ўринова Эгамбердиевна ҳисоботи эшитилди.

Жиноятчиликни олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида 2021 йил 1-ярим йилликда амалга оширилган ишлар ҳамда бу борада жорий йил якунига қадар кўриладиган чора-тадбирлар ва эришиладиган натижалар ҳақида туман ички ишлар бўлими бошлиғи Шерзоджон Аҳмедов Зокировичнинг хисоботи тингланди.

 


2021 йил 2 чорагида Данғара туманида худудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар ва худуддаги ташкилотлар раҳбарлари фаолияти, мурожаатлар билан ишлаш холати хақида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фарғона вилояти Данғара тумани Халқ қабулхонаси мудири Бахромжон Мамаджанов Ахмедович ахборот бериб ўтди.

 Туманда тадбиркорликни ривожлантириш, қўшимча иш ўринларини яратиш ва ярим йилликдаги амалга оширилган ишлар бўйича Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Абдулаев Анваржон Алиевич ахбороти эшитилди.

 


Шунингдек сессия ишида туман ҳокимининг ўринбосари Холмирзаев Маъруфжон Камолович, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Фарғона вилояти Данғара тумани қабулхонаси мудири Холмирзаев Мирзажасур Мансурович, туман ҳокимлиги Молия бўлими бошлиғи Усмонов Иқболжон Бахтиёрович, туман ҳокимининг ўринбосари – маҳалла ва оилани қўллаб – қувватлаш бўлими бошлиғи Гулнорахон Аҳмедова Турғуновна, Қўқон туманлараро Иқтисодий суди раиси Аманов Фаррух Анваржонович, Жиноят ишлар бўйича Данғара туман суди раиси Сотволдиев Хаётжон Турғунович ҳамда Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг раиси Исмаилов Уткиржон Машрабовичларнинг ахбороти эшиттирилди.


Сессия якунида кун тартибидаги масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

 

 

 



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram