Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ҲОКИМ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ: ҲЕЧ БИР МУРОЖААТ ЭЪТИБОРСИЗ ҚОЛМАЙДИ
2021-06-15 19:32:29 579
Данғара тумани ҳокими 1-секторда жойлашган Кичик турк МФЙдаги ёшлар билан учрашди. Учрашувда Президентимиз томонидан қишлоқ хўжалиги ва тадбиркорликни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажмини кўпайтириш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар бўйича туманда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида тўхталиб ўтди.
Самимий ва ошкора руҳда ўтган тадбирда ёшлар ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан туман ҳокимига тўғридан-тўғри мурожаат қилди. Жойида ҳал қилиш имкони бўлган оғзаки мурожаатлар қаноатлантирилди. Атрофлича ўрганиш тақозо этиладиган масалаларни ҳал этиш юзасидан ваколатли идораларга топшириқлар берилди.