Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
90 НАФАР КИЧКИНТОЙЛАРГА СИФАТЛИ ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ БЕРИШ ИМКОНИ ЯРАТИЛДИ.
2021-06-02 22:09:53 621
Жорий йилнинг 2-Июн куни Данғара тумани 1-секторда жойлашган “Капасарой” МФЙда болажонлар учун барча қулайликларга эга бўлган 59-мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди. Қувонарлиси, эндиликда ушбу қишлоқда яшовчи 90 нафар кичкинтойларга сифатли таълим-тарбия бериш имкони яратилди.
Мазкур тадбирда Фарғона вилояти мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Юлдузхон Хаджаева, туман ҳокими, сектор раҳбарлари, шунингдек, ота-оналар иштирок этди.
Ушбу таълим муассасасининг очилиш маросимида сўз олган туман ҳокими ҳамда Фарғона вилояти мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи маҳаллий аҳоли, қолаверса, ташкилот ходимлари ва жажжи тарбияланувчиларни янги бино билан табриклаб, ушбу муассасадан келгусида жамиятимиз ривожига муносиб ҳисса қўшадиган ажойиб кадрлар етишиб чиқишига ишонч билдирдилар.
Тадбирда ҳозир бўлган туман ҳокимлиги, кенг жамоатчилик, ота-оналар ва бошқа меҳмонлар муассасада яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар.