Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ДАНҒАРА ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ ОЛТИНЧИ ЧАҚИРИҚ 29-СЕССИЯСИ ЎТКАЗИЛДИ.

×

 2021-05-20 19:31:50    631

PDF yuklash
Chop etish


Бугунги сессия ишида туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, кун тартибига киритилган масалага алоқадор ташкилотлар раҳбарлари, хамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашишди.

Сессияни халқ депутатлари туман Кенгашининг раис Ш.Тожихакимов очди ва олиб борди.


 Сессия кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:

“2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да туманда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан тасдиқланган туман Давлат дастурини 2021 йилнинг тўрт ойи (жумладан апрель ойи давомида) давридаги ижроси ҳақида туман ҳокимининг ижтимоий ривожлантириш, ёшлар сиёсати ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринборсари Шахноза   Ўринова Эгамбердиевна ҳисоботи эшитилди.

  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 июндаги “Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-6012-сон Фармони билан тасдиқланган Миллий стратегия ва “Йўл харитаси”нинг ҳудудлар кесимида ижроси ҳақида. Туман прокурори, адлия маслаҳатчиси Акмалжон Убайдуллаев Ғайратович ахбороти тингланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 декабрдаги “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4075-сон қарори ижроси юзасидан тегишли ҳудудда содир этилган оғир ва ўта оғир турдаги жиноий ҳолатлар, жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича манзилли таклифларни ишлаб чиқиш ҳамда уларни ҳудудларда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш Республика комиссиясига киритишни белгиланган ҳолда ҳуқуқбузарликлар профилактикасида бевосита иштирок этувчи органлар ва муассасалар томонидан кўрилаётган чора-тадбирларнинг аҳволи ҳақида Туман ички ишлар бўлими бошлиғи Шерзоджон Аҳмедов Зокировичнинг хисоботи тингланди.

 


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5938-сон Фармони ижроси юзасидан вилоятда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида учраётган долзарб муаммо ва камчиликлар ҳамда уларнинг ечими борасида амалга оширилаётган ишлар, кўрилаётган таъсирчан чора-тадбирлар ҳақида туман ҳокимининг ўринбосари – маҳалла ва оилани қўллаб – қувватлаш бўлими бошлиғи Манзура    Гиясова Содиковна ахборот бериб ўтди.


    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 октябрдаги “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастурлари доирасида амалга оширилаётган лойиҳаларни кредитлаш тартибини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4498-сонли қарори ижроси ҳақида туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Анваржон Абдуллаев Алиевич ҳисоботи кўриб чиқилди.

 Сессия якунида кун тартибидаги масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram