Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


55 НАФАР ИШСИЗ ФУҚАРОЛАР ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАНДИ.

×

 2021-05-07 18:15:23    584

PDF yuklash
Chop etish


 Данғара тумани   Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази тамонидан Хотин-қизлар, айниқса ёшларни бандлигини таъминлаш мақсадида  Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази биносида “Бўш иш ўринлари” мехнат ярмаркаси ўтказилди.

Ўтказилган мехнат ярмаркасида туман маҳалла фуқаролар йиғинлари масъул котиблари, туман Давлат солиқ инспекцияси, туман Ахоли бандлигига кўмаклашиш маркази ходимлари, туман Иқтисодиёт бўлими  қатнашдилар.

 Ўтказилган меҳнат ярмаркасига сектордаги махалла фуқаролар йиғинларида яшовчи кам таъминланган оилаларнинг ишсиз аъзолари, сектор худудидаги Хотин-қизлар, аёллар ва ёшлар дафтаридаги ишсиз фуқаролар таклиф этилдилар.

                                                                                                                                                         

Меҳнат ярмаркасида тумандаги 39 та корхона, муассаса, ташкилот ва фермер хўжаликлари ўзларидаги шу кунда мавжуд бўлган 317 та бўш иш ўринлари билан катнашдилар.                                                                              

Меҳнат ярмаркасига ташриф буюрган мехмонлар меҳнат ярмаркасида тумандаги тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилган махсулотлар кўргазмаси билан танишдилар ва иш ахтариб келган ишсиз фуқаролар билан сухбатлашдилар.


 Меҳнат ярмаркасида фуқаролар меҳнат муносабатлари, меҳнат қонунчилиги ва тумандаги бўш иш ўринлари тўғрисида керакли маслахат ва маълумотларни олдилар.

     Ўтказилган бўш иш ўринлари мехнат ярмаркасида 134 та ишсиз фуқаролар   шундан (85 нафар аёллар) ва 61 нафар ёшлар қатнашди, туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан 55 нафар ишсиз фуқаролар иш билан таъминланди. Шундан (38 нафар аёллар) (26 нафар ёшлар)ни тумандаги корхона ва ташкилотлардаги мавжуд бўш иш ўринларига ишга жойлаштириш учун йулланмалар берилди. 79 нафар фуқаролар (47 нафар аёллар)га хамда 35 нафар ёшларга меҳнат конунчилиги бўйича тушунтиришлар ва маслахатлар берилди.

 


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram