Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ТУМАН ҲОКИМИ УРУШ ФАХРИЙЛАРИГА ПРЕЗИДЕНТ СОВҒАСИ ВА ПУЛ МУКОФОТИНИ ТОПШИРДИ.
2021-05-06 08:31:24 594
9 май-Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Данғара тумани ҳокими Ш.Тожихакимов, сектор рахбарлари ҳамда мутасадди ташкилотлар билан биргаликда, Данғара тумани Телиминг МФЙ Билим кўчасида яшаётган иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Холиқов Тўхтамели ота хонадонларига ташриф буюрдилар.
Туман ҳокими Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 9 май Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан йўллаган шахсий табрикномасини ўқиб эшиттирди. Уруш қахрамони Тўхтамели отага пул мукофотлари эсдалик совғалари топширилди.
Шундай тинч, тўкин кунларни кўриш насиб этганидан ҳар тонг шукрона айтаман. Ёшларга ҳам бундай кунларнинг қадрига етишни кўп тайинлайман. Бугун менга кўрсатилган иззат-икром ҳам аслида тинчлигимиз ва тўкин турмушимиз мевасидир. Мамлакатимиз осуда, юртимиз янада обод бўлаверсин. Кейинги йилларда Ватанимизда бошланган улуғ ишларни ёмон кўзлардан яратганнинг ўзи асрасин дейди Тўхтамели ота дуо қилиб.