Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН НАВБАТДАГИ САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ.
2021-05-05 16:16:52 649
Туманда тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммоли масалаларни кўриб чиқиш ва мавжуд бюрократик, шу жумладан, ер участкалари, бинолар ва кредитлар ажратиш, рухсат берувчи ҳужжатларни олиш масалаларидаги тўсиқларни бартараф этилишини таъминлаш мақсадида Данғара туман ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Абдуллаев ҳамда тумандаги Бош вазир қабулхонаси мудири М.Холмирзаев билан ҳамкорликда Бўриқум маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ўтказилди.
Қабулда 10 нафардан ортиқ тадбиркорлик субъектлари ҳамда тадбиркор бўлиш истагидаги фуқаролар қатнашди. Келиб тушган масалаларнинг аксарияти асаларичилик, иссиқхона фаолиятини йўлга қўйиш ва айланма маблағ учун имтиёзли кредит ажратиш ҳамда тадбиркорлик бошлаш учун ер ажратишни ташкил қилди. Қабул давомида кўтарилган масалаларнинг 7 дан ортиғи жойида хал этилди, қолган мурожаатлар муддат талаб қилганлиги боис ваколатли органлар томонидан ўрганиб чиқишлик учун назоратга олинди.
Қабулдан сўнг, Бўриқум қишлоғида яшовчи фуқаро Абдурахимов Азизбек сайёр қабулда маҳалла аҳолиси учун “Зиё маскани” барпо этиш бўйича қилган мурожаати юзасидан маҳалла ҳудудида бўш турган ер майдонлари жойига борган ҳолда ўрганилиб, “Зиё маскани” ташкил этиш учун фуқарога тегишли кўрсатма ва тасвиялар берилди.