Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ДАНҒАРА ТУМАН “СОЛИҚЧИ-ТАДБИРКОРГА КЎМАКЧИ”

×

 2021-04-30 14:37:01    565

PDF yuklash
Chop etish



Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириғи билан “Солиқчи-тадбиркорга кўмакчи” тамойили асосида Данғара туман давлат солиқ инспекцияда ташкил этилган “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш” шўъбаси томонидан янги иш бошлаган тадбиркорларга оёққа туриб олиши учун дастлабки бухгалтериясини юритишда, ҳисоботларини тўлдиришда, солиқ имтиёзларидан фойдаланишда, тадбиркорлик ғоя ва ташаббусларини рағбарлантиришда, муносиб даромад олишларида қўшимча шароитлар яратиш бўйича амалий ёрдамлар кўрсатилди.

Жумладан, 2021 йилнинг 1-чораги давомида тадбиркорлик субъектлари билан бевосита ўтказилган мулоқотлар давомида 155 нафарига дастлабки бухгалтерия хужжатларини юритишда, 13 нафарига солиқ режимини танлашда, 12 нафарига солиқ имтиёзлари ва уларни қўллашда, 16 нафарига ортиқча тўлов суммаларини ҳисоб рақамларига қайтариш ёки бошқа солиқ турларидан бўлган қарздорликларини қоплашда амалий ёрдамлар кўрсатилди.

Бундан ташқари, тадбиркорлик субъектларининг 4 нафарига ишлаб чиқариш бинолари қуриш учун ер майдони ажратилишида, 10 нафарига иш бошлаш учун имтиёзли кредитлар ажратилишида, 3 нафарига иш жараёнларида электр-энергияси таъминотидаги узилишларни камайтиришда мутасадди идораларга мурожаатлар юборилиб, мавжуд муаммоларни хал этишда амалий ёрдамлар кўрсатилди.

  Хурматли Тадбиркорлар !

  Тадбиркорлик фаолиятингизни юритишда қийинчиликларга дуч келябсизми, Мархамат !

Данғара туман Давлат солиқ инспекциясининг

“Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш” шўъбасига мурожат қилинг.

Шўъба бошлиғи Хўжамбердиев Абдурашид Абдумаликович

Мулоқот учун тел: 97-555-76-04

Солиқ хизмати-инсофли солиқ тўловчининг ишончли хамкори !

Ёшларнинг бандлиги ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича Президент иштирокида ўтказилган видеоселекторда,

-        Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш учун бир неча янгилик жорий қилиш:

-        Агар корхона ва компаниялар ёшларни ишга қабул қилса, корхоналарга ушбу ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ қайтариб бериш;

-        “Ёшлар дафтари”га кирган талабалар корхона ва компанияларда амалиёт ўтаганда, уларга 500 минг сўмгача субсидия ажратиш;

-        Биринчи марта ишга кирган касб-ҳунар марказлари битирувчилари 6 ойгача даромад солиғини тўлашдан озод этиш;

-        “Ёшлар дафтари”га кирган 5 нафардан ортиқ ишсизлар бандлигини таъминлаган тадбиркорларга давлат мулки ижараси учун 50 фоизгача имтиёз бериш;

-        Ходимлари сонининг камида 70 фоизи “ёшлар дафтари”га кирган ёш тадбиркорларга давлат мулки аукционсиз берилади ва улардан 5 йил давомида ижара ҳақи ундирмаслик;

-        Ёшларга тадбиркорлик фаолиятига керакли асбоб-ускуналарни харид қилиш учун 10 миллион сўмгача субсидиялар бериш;

-        Ижарага бино олиб бизнесини бошлаётган ёшларга, бир йиллик ижара суммасининг 30 фоизигача қисми қоплаб бериш;

-        “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида сертификат олган ёшларга компьютерлар хариди учун “Микрокредитбанк”, “Алоқабанк” ва “Халқ банки” имтиёзли кредитлар ажратш;

-        “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга ва меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш, бир ойлик ҳарбий хизматни ўташ харажатлари бюджетдан тўлаб бериш;

-        “Ёшлар дафтари”га кирганларга, қизиқишидан келиб чиқиб, хорижий тиллар ва умумтаълим фанлари бўйича нодавлат таълим ташкилотларида ўқиш харажатининг бир қисмини қоплаб бериш;

-        1 июлдан бошлаб хусусий корхоналарда янги иш бошлаган ходимларни қайта тайёрлаш харажатининг 1 миллион сўмгача бўлган қисмига субсидия бериш;

-        Ёшларнинг профессионал таълим мактаблари, техникумларда ўқиши учун тўланадиган контракт суммаси даромад солиғидан озод қилиш юзасидан бир қатор қонун лойихаларига ўзгартиришлар киритилиши кўрсатиб ўтилди.

 

“Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш” шўъбаси бошлиғи А.Хўжамбердиев




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram