Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ДАНҒАРА ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ.

×

 2021-04-16 18:20:31    594

PDF yuklash
Chop etish


Сессияда туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокими ва сектор рахбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, туман ҳокимлигининг бўлим раҳбарлари ҳамда мутасадди ташкилот раҳбарлари қатнашдилар

 Сессияни туман Кенгаши раиси, туман ҳокими Ш.Тожихакимов очди ва олиб борди.

Сессияга Халқ депутатлари Данғара туман Кенгаши котибият мудири 3-“Ғумайли” сайлов округидан депутат И.Эргашев котиблик қилди.

 

Кун тартибига киритилган масала бўйича туман ҳокими Шухратжон Тожихакимов Нурмуҳаммадович томонидан  Халқ депутатлари туман Кенгашига Данғара туманида тадбиркорликни ривожлантириш, қўшимча иш ўринлари яратиш ва бюджетга тушумларни кўпайтириш бўйича биринчи ярим йилликда амалга ошириладиган ишлар юзасидан  мурожаати ўқиб эшиттирилди.

Жиноят ишлари бўйича туман суди томонидан 2021 йилнинг 1-чораги давомида одил судловни амалга ошириш борасида амалга оширган ишлари ҳақида Жиноят ишлари бўйича Данғара туман суди раиси Хаётбек Сотволдиев Турғуновичнинг ахборотлари тингланди.

Мактабгача таълим ёшидаги болаларнинг мактабгача таълим билан қамровини ошириш бўйича белгиланган вазифаларни ўз муддатида ва сифатли бажарилишини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан туман мактабгача таълим бўлими мудираси Рахмонова Гулчехра Назировна ахборот берди.

 Сессия якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

 

 


 



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram