Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ДАНҒАРА ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ.
2021-04-10 18:31:50 767
Данғара тумани ҳокимлиги мажлислар залида Олтинчи чақириқ халқ депутатлари Данғара туман Кенгашининг навбатдаги 26 сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокими ва сектор рахбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, туман ҳокимлигининг бўлим раҳбарлари ҳамда мутасадди ташкилот раҳбарлари қатнашдилар
Сессияни туман Кенгаши раиси, туман ҳокими Ш.Тожихакимов очди ва олиб борди.
Сессияга Халқ депутатлари Данғара туман Кенгаши котибият мудири 3-“Ғумайли” сайлов округидан депутат И.Эргашев котиблик қилди.
Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар қўйилди.
1. 2020 йилда инвестиция лойиҳалари ва бошқа дастурлар доирасида янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш прогноз кўрсаткичларини бажарилиши ҳамда 2021 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича туман (шаҳар) Дастурини тасдиқлаш ҳақида.
2. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раислигида 2020 йил 24 сентябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлари ижроси юзасидан ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичларига кўра фаолияти “ўрта” ва “қониқарсиз” ва “яхши” баҳоланган туман, шаҳарларда кўрсаткичларни янада яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар, кўрилаётган чора-тадбирлар ва уларнинг самарадорлиги ҳақида.
3. “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан тасдиқланган Давлат дастури ижроси ҳақида.
4. Худудларда янги кичик саноат зоналарини ташкил этиш, мавжудларининг фаолиятини янада самарали ташкил этиш ҳақида.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 - 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5853-сон Фармони ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар, кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг халқ қабулхоналари фаолияти билан боғлиқ низомларни тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-4197-сон қарори ижроси юзасидан секторлар ва ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарлари фаолияти ҳамда мурожаатлар билан ишлаш ҳолати ҳақида.
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5718-сон Фармони ижроси юзасидан секторлар ва ҳудудий ташкилотлар раҳбарлари томонидан тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар ва келгусидаги чора-тадбирлар ҳақида.
8. Ҳудудларда атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, санитария ва экологик ҳолатни яхшилашни таъминлаш соҳасида амалга оширилаётган ишлар, кўрилаётган таъсирчан чора-тадбирлар ҳақида.
9. Аҳолини муҳтож қатламларини “темир дафтар” киргизиш, меҳнатга лаёқатли аъзоларни даромад манбаини ошириш ва бандлигини таъминлаш орқали уларни “темир дафтар”дан чиқариш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида.
10. Аҳолини муҳтож қатламларини “Аёллар дафтари”га киргизиш, меҳнатга лаёқатли хотин-қизлар даромад манбаини ошириш ва бандлигини таъминлаш, тиббий,ҳуқуқий ва психологик ёрдамлар кўрсатиш орқали уларни “Аёллар дафтари”дан чиқариш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида.
1-2-9 масалалар юзасидан туман ҳокимининг ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Анваржон Абдуллаев Алиевичнинг ахборотлари тингланди.
Туманда ташкил этилаётган кичик саноат зоналари хақида туман ҳокимининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Баркамол Нурматов Бурхонович ахборот бериб ўтди.
ПФ-5853-сон Фармони ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар, кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Азизбек Мирсодиқов Анварович маълумот бериб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг халқ қабулхоналари фаолияти билан боғлиқ низомларни тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-4197-сон қарори ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Данғара тумани Халқ қабулхонаси мудири Бахромжон Мамаджанов Ахмедович ахборот бериб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш Данғара тумани қабулхонаси мудири Мирзажасур Холмирзаев Мансуржонович ПФ-5718-сон Фармони ижроси юзасидан секторлар ва ҳудудий ташкилотлар раҳбарлари томонидан тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумоти тингланди.
Сессия якунида кун тартибидаги масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.