Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ДАНҒАРА ТУМАНИДА 64 НАФАР ЁШЛАР ДАФТАРИДАГИ ФУҚАРОЛАРГА ТИКУВ МАШИНАЛАРИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ СОҲАСИДА МОТОКУЛЬТИВАТОР ҲАМДА МЕҲНАТ ҚУРОЛЛАРИ ТАРҚАТИЛДИ.
2021-04-09 15:49:02 698
Давлатимиз раҳбари томондан жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлашда бугунги кун талабларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилиши лозим бўлган муҳим вазифалар белгилаб берилган эди.
Бу борада бугун Данғара тумани ҳудудидаги 64 нафар ўзини-ўзи банд қилиш мақсадида тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсиз, хусусан, “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларга тикув машиналари қишлоқ хўжалиги соҳасида мотокультиватор ҳамда турли асбоб-ускуна ва меҳнат қуроллари тарқатилди.
Тадбирда Президент маслаҳатчиси ўринбосари Кенжаев Дилшод Муталибович, Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Қосимов Файзулла Садуллаевич ҳамда Данғара тумани ҳокими 1- сектор рахбари Шухратжон Тожихакимов Нурмуҳаммадович иштирок этди.
Данғара тумани ҳокими ўз сўзида бугунги кунда ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларни ўз иқтидор ва салоҳиятларини юзага чиқариши учун кенг имкониятлар яратилганлиги ҳақида такидлаб ўтди.
Ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича ташкил этилган юқоридаги каби ишлар бундан буён ҳам изчил давом эттирилади. Бу энг аввало, ёшлар даромадини оширишга, уларнинг турмуш фаровонлигини юксалтиришга, провардида мамлакатимиз тараққиётини янада юқори босқичга кўтаришга хизмат қилади.