Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


«КИТОБХОНЛИК ҲАФТАЛИГИ»ДОИРАСИДА БУЮК САРКАРДА АМИР ТЕМУР ТАВАЛЛУДИНИНГ 685 ЙИЛЛИГИГА БАҒИШЛАБ ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ.

×

 2021-04-09 09:29:35    591

PDF yuklash
Chop etish


Данғара ахборот кутубхона марказида «Китобхонлик ҳафталиги»доирасида буюк саркарда Амир Темур таваллудининг 685 йиллигига бағишлаб «Фахр ифтихоримизнинг муаззам тимсоли» номли тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда туман    ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Шахнозахон Ўринова, ”Данғара” газетаси бош муҳаррири Ўктамхон Акбарова, 92/23 ҳарбий қисм сержанти Сарваржон Ҳайитов,туман маданият бўлими ҳодимлари ва фаол китобхонлар иштирок этди.

Тадбирда жажжи болажонлар Амир Темурни мадҳ этувчи шеърлар ҳамда ҳарбий машқлари билан бошлаб берди.Шундан сўнг 29-умумий ўрта таълим мактаб ўқувчилари ҳарбий қасамёд ва ҳарбий чиқишлари билан, Амир Темур издошлари эканлигини намоён этди. 27-умимий ўрта таълим мактабнинг миллий кийимдаги гўзал қизлари ва туманнинг маданият бўлими ходимлари тадбирга ўзгача файз бағишлади.

Тадбир давомида Амир Темур ҳаёти ҳақида тузилган саволлар юзасидан қизиқарли савол-жавоб викторинаси бўлиб ўтди. Викторинада фаол қатнашган ўқувчиларга ахборот кутубхона маркази томонидан китоблар совға қилинди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram