Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ЯНГИ КИТОБ ТАҚДИМОТИ. “ХОКИСОР ҚУШ” НОМЛИ ШЕЪРИЙ КИТОБ.

×

 2021-04-07 14:34:10    573

PDF yuklash
Chop etish


Туман ҳокимлиги, туман Ахборот кутубхона маркази ҳамкорлигида Данғара тумани ҳокимлиги муассислигидаги “Данғара” газетаси бош муҳаррири, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси аъзоси, шоира Акбарова Ўктамхон Бегмирзаевнанинг “Тафаккур” нашриётида чоп этилган иккинчи  “Хокисор қуш” номли шеърий китоби тақдимоти ташкил этилди. Шу ўринда муаллифнинг 1996 йилда “Йиллар солномаси” номли китоби ҳам нашрдан чиқарилган эди.

Тақдимотни туман маънавият ва маърифат маркази раҳбари Иқроржон Ўрозалиев кириш сўзи билан очди. Шунингдек, туман ҳокимининг маслаҳатчиси Шаҳноза Узоқова, туман Ахборот кутубхона маркази раҳбари Сайёра Тўйчива, таҳририят адабий ходими Гулноза Эргашевалар китоб муаллифи Ў. Акбарованинг ҳаёти ва ижодига оид ҳамда янги китобнинг таҳлили бўйича илиқ фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Тақдимот давомида ўқувчи-ёшлар  китобда қайд этилган шеърлардан нуманалар айтдилар, уларнинг берган саволларига муаллиф томонидан атрофлича жавоблар қайтарилди.

Тадбир якунида китоб муаллифига ташкилотчилар томонидан эсдалик совғаси тақдим этилди. 


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram