Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ДАНҒАРА ТУМАНИДА ТИББИЙ ХИЗМАТ ПУНКТЛАРИ ИШ БОШЛАДИ

×

 2021-04-07 13:53:12    629

PDF yuklash
Chop etish


Давлатимиз раҳбарининг 1 апрель кунги видеоселектор йиғилишида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва коронавирусга қарши курашиш борасида муҳим вазифалар белгилаб олинди. Жумладан, тиббий-санитария ёрдами кўрсатилишининг сифати, самарадорлиги ва оммабоплигини ошириш, патронаж тизимининг мутлақо янги тизимини жорий этиш масалаларига алоҳида тўҳталиб ўтилди. Барча ҳудудларда, қишлоқ ва маҳаллаларда тиббиёт бригадалари ташкил этилиб, аҳолини манзилли кўрикдан ўтказиш ва даволаш ишлари олиб борилиши белгиланди. 

Халқ депутатлари Данғара туман Кенгаши депутати Равшанжон Якубжонов ташаббуси билан туман ҳокимлиги, туман тиббиёт бирлашмаси масъуллари ҳамкорлигида “Яшик” ва “Қияли қўрғонча” маҳалла фуқаролари йиғинига қарашли Нурафшон, Чанкат ва Яшик қишлоғи марказий гузарларида 3 та тиббий хизмат пунктлари фаолияти йўлга қўйилди. Тиббий хизмат пунктларига Фарғона вилоят тиббиёт бирлашмасидан замонавий жиҳозлар олиб келинди. 

Маҳалла фуқаролар йиғинларининг 7 минг нафардан зиёд аҳолиси мавжуд. Уларнинг орасида қишлоқ врачлик пунктларига боришга қийналаётган кексаларимиз, ёш болали аёлларимиз, ногиронлиги бўлган фуқаролар кўплаб. Барча қулайликларга эга тиббий хизмат пунктларининг маҳалла гузарларида ташкил этилиши ҳамда уларга 6 нафар малакали ҳамширалар бириктирилганлиги уларнинг зарур тиббий муолажаларни ўз вақтида олишлари ва назоратда бўлишларини таъминлайди, – дейди депутат Р.Якубжонов.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram