Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ТАДБИРКОРЛАРНИНГ МУАММОЛАРИ ЖОЙИГА ЧИҚҚАН ҲОЛДА ҲАЛ ЭТИЛМОҚДА.
2021-03-25 19:08:38 645
Туманда тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммоли масалаларни кўриб чиқиш ва мавжуд бюрократик, шу жумладан, ер участкалари, бинолар ва кредитлар ажратиш, рухсат берувчи ҳужжатларни олиш масалаларидаги тўсиқларни бартараф этилишини таъминлаш мақсадида Данғара туман ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Абдуллаев ҳамда тумандаги Бош вазир қабулхонаси мудири М.Холмирзаев билан ҳамкорликда Катта Бойвучча маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ўтказилди.
Қабулда 15 нафардан ортиқ тадбиркорлик субъектлари ҳамда тадбиркор бўлиш истагидаги фуқаролар қатнашди. Келиб тушган масалаларнинг аксарияти тикувчилик фаолиятини йўлга қўйиш ва айланма маблағ учун имтиёзли кредит ажратиш ҳамда тадбиркорлик бошлаш учун ер ажратишни ташкил қилди.
Қабул давомида кўтарилган масалаларнинг 9 дан ортиғи жойида хал этилди,қолган мурожаатлар муддат талаб қилганлиги боис ваколатли органлар томонидан ўрганиб чиқишлик учун назоратга олинди.
Қабул давомида 4-сектор ҳудудидаги Яшик маҳалла фуқаролар йиғини Нурафшон қишлоғидаги қуёнчилик фаолияти билан шуғулланувчи “Данғара наслчилик қуён агро фирмаси” корхонаси раҳбари “Ҳар бир оила тадбиркор” Давлат дастури доирасида аҳолига имтиёзли кредит асосида зотдор ва сифатли қуён билан таъминлаб келаётганлиги, лекин тижорат банклари томонидан тадбиркорга аҳолига етказиб берган наслли қуёнлар учун кредит маблағларини ўз вақтида ҳисоб рақамига тушириб бермаётганлиги бўйича мурожаат қилди.
Қабулдан сўнг ушбу корхонанинг иш жараёни билан яқиндан танишилди, шу жойнинг ўзида тижорат банклари раҳбарларига тадбиркорнинг муаммосини тез фурсатда бартараф этиш бўйича тегишли топшириқлар берилди.