Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ДАНҒАРА ТУМАНИ ҲОКИМИ 1-СЕКТОР РАХБАРИ Ш.ТОЖИХАКИМОВ КАТТА ТУРК МФЙДА “АЁЛЛАР ДАФТАРИ”ГА КИРИТИЛГАНЛАР ХОНАДОНИДА БЎЛДИ.
2021-03-24 16:17:31 697
Юртимизда ишсиз хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш энг долзарб масалалардан бири сифатида устувор аҳамият касб этмоқда. Жумладан, уларни талаб юқори бўлган касблар ва тадбиркорликга ўқитиш ҳамда ўз бизнесини йўлга қўйиш ишлари амалга оширилмоқда. Мазкур чора-тадбирларни тизимли олиб бориш мақсадида мамлакатимизда жорий этилган «Темир дафтар»лар сингари ишсиз ва боқувчисиз хотин-қизлар бўйича ҳар бир фуқаролар йиғинида алоҳида «Аёллар дафтари» шакллантирилиб, янгича тартибда манзилли ишлар қилинмоқда. Энг асосийси, дафтарга киритилган ҳар бир хотин-қизнинг қатъий рўйхати асосида бандлигини таъминлаш чоралари кўрилган. Шунингдек, уларни доимий даромад манбаига эга бўлгандан кейингина “Аёллар дафтари”дан чиқариш, агар зарурат бўлганда ишга муҳтож бўлган бошқа хотин-қизларнинг ушбу дафтарга киритилишини таъминлашга эътибор қаратилган.
Данғара тумани ҳокими 1-сектор рахбари Ш.Тожихакимов Катта Турк МФЙда “Аёллар дафтари”га киритилганлар хонадонида бўлди. Ёрқиной Мамаюсупова ҳамда Тулаева Матлубахонларнинг туман халқ банки томонидан ажратилган кредит эвазига тикув машиналари олиб чеварчиликни йўлга қўйганликлари ҳамда ишлаб чиқарилаётган махсулотлари билан бирма-бир танишиб ўтди.