Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


КИБЕР ЖИНОЯТЧИЛИК ВА ҚОНУНБУЗАРЛИКЛАР.

×

 2021-03-17 16:31:33    697

PDF yuklash
Chop etish



Инсоният яралиб онгли ҳаёт кечиришни бошлабди-ки, ҳамиша ўз маиший турмушини, ҳаётини янгилаштириш йўлида жон куйдириб келади. Турли иш ва ов қуроллари, турфа мосламалар ёрдамида шахсий фаолиятини енгиллаштиришга уринади.

Бугунги кунда ҳар биримиз ҳаётимизни уларсиз тасаввур қила олмаганимиз - рақамли технология ва турли гаджетлар шулар жумласидандир.

Эзгу мақсадлар йўлида кашф этилган инсониятнинг ва техниканинг ана шу ютуғи эзгуликка хизмат қилиш билан бирга айрим нопок, носоғлом мафкурали кишилар қўлида хавфли қуролга айланиб бораётганлиги эса ачинарли холдир.

Тараққиётнинг ана шу илғор ютуқларини яхши ўзлаштириб олган жиноятчилар, осон, мўмай даромадни қўлга киритиш пайида бўлган кимсалар вертуал оламга кириб, турли банклар, жисмоний шахслар сайтини бузиб, пул маблағларини ўзлаштирмоқдалар. Турли фирибгарлик йўллари билан содда, оқкўнгил, саховатпеша инсонларнинг ишончини қозониб, сохта кишилар номига хайр-саховат фондлари ташкил этишмоқда, ҳақиқий ёрдамга муҳтож беморлар номига очилган пластик карталардаги маблағларни ўзлаштирмоқдалар.

Янада хавфлиси – чет эллик фуқароларнинг топшириқлари билан моддий манфаатдорлик илинжида турли диний – экстремистик оқимлар таълимотларини ижтимоий тармоқларда тарғиб этиб, кўпгина ғўр ва ҳаётий тажрибаси етарли бўлмаган ёшларнинг онгларини заҳарлашга уринмоқдалар.

Фейк – ёлғон хабар ва тасвирларни, видеороликларни жойлаб мамлакатимиздаги конституцион тузумга қарши гиж-гижламоқдалар.

Афсуски, айрим содда ёшларимиз бу хабарларга лаққа тушиб, алданиб қолмоқдалар. Бугунги кунда барчамизнинг асосий вазифамиз жамиятимизни, ёшларимизни, келгуси авлодни ана шу вертуал “ялмоғиз” дан ҳимоя қилишимиз, уларга оқу-қорани тушунтиришда асло эринмаслигимизни замоннинг ўзи талаб этмоқда.

Махсус мухбир



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram