Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 3 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ДАНҒАРА ТУМАНИДА “АЁЛЛАРНИ ЭЗОЗЛАЙМИЗ” ДЕБ НОМЛАНГАН МАЪНАВИЙ МАРИФИЙ БАЙРАМ ТАДБИРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ.

×

 2021-03-07 18:10:30    692

PDF yuklash
Chop etish


Жаннат пойида бўлган мўътабар оналаримизни эъзозлаш, уларнинг фарзанд тарбияси ва юрт келажаги йўлидаги жонкуярликларини қадрлаш, шунингдек, мунис аёлларимиз ва суюкли опа-сингилларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш халқимизга хос қадрият ҳам саналади.

Данғара туманида 8-март – Халқаро хотин қизлар куни муносабати билан туманимиз хотин-қизларини байрам билан табриклаш ва уларга хуш кайфият улашиш мақсадида туман ҳокимлиги ҳамда туман маданият бўлими ҳамкорлигида “Аёлларни эзозлаймиз” деб номланган маънавий марифий байрам тадбири ташкил этилди. Байрам тадбирида тумандаги кекса онахонлар, опа-сингиллар,муассаса ташкилот ходимлари иштирок этишди.

Тадбирда сўз олган туман ҳокими Ш.Тожихакимов туманда меҳнат қилаётган хотин-қизларни баҳор ва гўзаллик байрами 8 март айёми билан қутлаб, уларга сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, оилада фаровонлик, барча ишларида муваффақият тилади. Барча иштирокчиларга туман ҳокими ҳамда сектор рахбарлари билан биргаликда эсталик совғалари топширилди.

Шунингдек, тадбир иштирокчиларига янада кўтаринки ва байрамона кайфият улашиш мақсадида  эстрада хонандалари, туман маданият бўлими ижодкорлари, бадиий ҳаваскорлик жамоаси ҳамда маданият маркази рақс дастаси, шунингдек, болалар мусиқа ва санъат мактаби болалар ансамблидан иборат санъаткорлар томонидан бадиий чиқишлар ва концерт дастури намойиш этилди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram