Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 40 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ТАДБИРКОРЛАРНИНГ МУАММОЛАРИ ЖОЙИГА ЧИҚҚАН ҲОЛДА ҲАЛ ЭТИЛМОҚДА.

×

 2021-03-04 18:51:21    658

PDF yuklash
Chop etish


Туманда тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммоли масалаларни кўриб чиқиш ва мавжуд бюрократик, шу жумладан, ер участкалари, бинолар ва кредитлар ажратиш, рухсат берувчи ҳужжатларни олиш масалаларидаги тўсиқларни бартараф этилишини таъминлаш мақсадида Данғара туман ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Абдуллаев ҳамда тумандаги Бош вазир қабулхонаси мудири М.Холмирзаев билан ҳамкорликда Қум қияли қишлоғида сайёр қабул ўтказилди. Қабулда 15 нафардан ортиқ тадбиркорлик субъектлари ҳамда тадбиркор бўлиш истагидаги фуқаролар  қатнашди. Келиб тушган масалаларнинг кўп қисмини тикувчилик, иссиқхона қуришга имтиёзли кредит ажратиш ҳамда тадбиркорлик бошлаш учун ер ажратишни ташкил қилди. Қабул давомида кўтарилган масалаларнинг 10 дан ортиғи жойида хал этилди,қолган мурожаатлар муддат талаб қилганлиги боис ваколатли органлар томонидан ўрганиб чиқишлик учун назоратга олинди.

Шунингдек, ҳудудда соҳани янада ривожлантириш, унга тўсқинлик қилаётган омилларни ўрганиш ва муаммоли ҳар бир тадбиркорга етиб бориш мақсадида маҳалладаги бўш турган биноларни ҳамда фаолиятсиз корхоналар билан бирма-бир учрашиб, уларни ишга тушириш мақсадида мавжуд муаммолари аниқланиб, ҳал этиш чораларини кўрилди.

Чинобод қишлоғида ташкил этилган “Кичик саноат зонаси”даги қурилиш ишлари билан яқиндан танишиб, уларни тезда ишга тушириш бўйича тегишли кўрсатма ва таклифлар берилди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram