Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 15 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ҚИЛМИШ-ҚИДИРМИШ

×

 2021-03-04 12:35:20    623

PDF yuklash
Chop etish



ҲУҚУҚБУЗАР ЖАРИМАГА ТОРТИЛДИ

Юртимизда диний билимларни ўқиш, ўрганиш тақиқланмаган. Бироқ, ғоясини тарғиб қилувчи диний мазмундаги материалларни сақлаш, уларни ғаразли мақсадда бошқаларга тарқатиш жиноят ҳисобланади ва бундай хатти-ҳаракатга қўл урганлар, албатта, жазосиз қолмайдилар.

Ўтган йилнинг 3 ноябрь куни туман ИИБ биносида Қўқон шахрида яшовчи О.А. (исми-шарифи ўзгартирилди)га тегишли бўлган “Iphone XS” русумли телефон аппарати ҳолислар иштирокида кўздан кечирилганда, унинг “Telegrams” ижтимоий тармоғида бир нечта диний мазмундаги материаллар борлиги ҳамда шундай мазмундаги маърузаларни танишларининг телефонларига ҳам тарқатганлиги аниқланди.

Яқинда жиноят ишлари бўйича Данғара тумани судида О.А.га нисбатан тўпланган маъмурий иш ҳужжатлари атрофлича кўриб чиқилди. Судда О.А. содир этган ҳуқуқбузарлигига иқрорлигини ва қилган ишидан пушаймонлигини билдирди. Бундан ташқари, унинг ҳуқуқбузарлиги маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақида баённома, жиноят иши қўзғатишни рад этиш ва маъмурий тартибда чора кўриш ҳақида қарор, билдирги, тушунтириш хатлари, судга оид адабиётшунослик экспертизаси хулосаси ҳамда мазкур иш бўйича тўпланган бошқа ҳужжатлар билан ҳам ўз тасдиғини топди.

О.А. ўзининг юқоридаги хатти-ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 1842-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этган. Шу сабабли, унга жарима жазоси тайинланди. Телефон хотирасидаги диний мазмундаги материаллар мутахассислар иштирокида йўқ қилиниб, телефон аппарати давлат фойдасига мусодара қилинди.

Махсус мухбир.



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram