Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Mart 2021 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ДАНҒАРА ТУМАНИ “ТАДБИРКОРЛАР УЙИ”ДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2021-02-22 19:09:43    21

PDF yuklash
Chop etish


Данғара тумани “ Тадбиркорлар уйи”да Данғара туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси ҳамда туман ҳокими Ш.Тожихакимов билан ҳамкорликда тадбиркорлар сайёр қабули ўтказилди. Тадбиркорлар қабулида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари, Данғара туманидаги Бош вазир қабулхонаси мудири ҳамда мутассадди ташкилот рахбарлари иштирок этди.

 Мазкур сайёр қабулда тадбиркорлик субъектлари, ёшлар ва аёллар томонидан билдирилган мурожаатлар тингланиб, уларга ижобий ечим топиш бўйича чоралар белгиланди. Мазкур мурожаатларнинг аксарияти банкдан имтиёзли кредит олиш, электр ва газ таъминотидаги муаммолар, ер ажратиш ва кадастр билан боғлик бошқа масалалар, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш каби масалаларга оид бўлди.

 

Мазкур сайёр қабулда иштирок этган тадбиркорлик субъектлари, ёшлар ва аёллардан 17 та мурожаат қабул қилиниб, уларнинг 8 тасига шу куннинг ўзида ижобий ечим топилди. Айрим мурожаатларга ҳуқуқий маслаҳат ва тушунчалар бериб ўтилди. Муддат талаб этилувчи мурожаатлар эса ҳал этиш учун тегишли мутасаддиларга бириктирилиб, назоратга олинди.



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram