Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Mart 2021 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 40 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ДАНҒАРА ТУМАНИДА 54 НАФАР ЁШЛАРГА ЭКИН МАЙДОНЛАРИ АЖРАТИБ БЕРИЛДИ.

×

 2021-02-19 18:20:20    39

PDF yuklash
Chop etish


Кейинги йилларда Давлатимиз раҳбарининг ёшларга бўлган эътибори, айниқса, уларнинг ишсизлик муаммосини ҳал этишга қаратилган чора-тадбирлари қатор ижобий натижалар бермоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ишлари самарадорлигини ошириш юзасидан берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Данғара туманида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Давлатимиз раҳбарининг “Ҳар бир ёшга - бир гектар” ташаббуси доирасида қишлоқ хўжалиги йўналишида ишлаш истаги бор ёшларга қулай экин майдонлари ажратиб бериш, уларга агротехник тадбирларни амалга ошириш ишларига кўмаклашиш  тумандаги юзлаб ёшлар бандлигини таъминлашда муҳим омилга айланди.

Ушбу ташаббус давоми сифатида бугун ҳам Данғара тумани ҳокими Ш.Тожихакимов, сектор раҳбарлари ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ҳамкорлигида “Ёшлар дафтари”га киритилган, қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаш истагида бўлган 54 нафар ишсиз ёшларнинг ҳар бирига Қумқияли МФЙда жойлашган “Аброржон ободи” ҳамда Яшик МФЙда жойлашган “Қияли қўрғоча замини” фермер хўжалигларидан 15 сотиҳдан, жами 8,1 гектар экин майдони ажратиб берилди.

Шу ернинг ўзида ёшларга мутахассислар томонидан эртанги экинлар турлари, уларни экиш ва парваришлаш агротехникаси тушунтириб берилди.

Ёшлар бандлигини таъминлашга қаратилган бундай ташаббуслар туманнинг қолган ҳудудларида ҳам давом этади.



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram