Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ДАНҒАРА ТУМАНИДА “ҲАР БИР ЁШГА БИР ГЕКТАР” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА 27 НАФАР ЁШЛАРГА ЭКИН МАЙДОНЛАРИ АЖРАТИБ БЕРИЛДИ.

×

 2021-02-04 15:56:21    767

PDF yuklash
Chop etish



Президент Шавкат Мирзиёев томонидан ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ишлари самарадорлигини ошириш юзасидан берилган топшириқлар жросини таъминлаш мақсадида Данғара туманида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Давлатимиз раҳбарининг “Ҳар бир ёшга - бир гектар” ташаббуси доирасида қишлоқ хўжалиги йўналишида ишлаш истаги бор ёшларга қулай экин майдонлари ажратиб бериш, уларга агротехник тадбирларни амалга ошириш ишларига кўмаклашиш - тумандаги юзлаб ёшлар бандлигини таъминлашда муҳим омилга айланди.

Ушбу ташаббус давоми сифатида бугун ҳам Данғара тумани ҳокими Ш.Тожихакимов, сектор раҳбарлари ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ҳамкорлигида “Ёшлар дафтари”га киритилган, қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаш истагида бўлган 27 нафар ишсиз ёшларнинг ҳар бирига “Олтиқўш замини” фермер хўжалигидан 20 сотиҳдан, жами 5,5 гектар экин майдони ажратиб берилди. 

Шу ернинг ўзида ёшларга мутахассислар томонидан эртанги экинлар турлари, уларни экиш ва парваришлаш агротехникаси тушунтириб берилди.

Ёшлар бандлигини таъминлашга қаратилган бундай ташаббуслар туманнинг қолган ҳудудларида ҳам давом этади.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram