Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


“HUDUDGAZ FARG’ONA”ГАЗ ТАЪМИНОТИ ФИЛИАЛИ “DANGARATUMANGAZ”ГАЗ ТАЪМИНОТИ БЎЛИМИ МАЪЛУМ ҚИЛАДИ

×

 2021-01-20 09:12:56    2253

PDF yuklash
Chop etish


Ижтимоий тармоқларда Данғара тумани Уч уйли қишлоғида яшовчи ахоли хонадонлари томонидан яшаётган қишлоғини табиий газ таъминотига улаш бўйича қилган мурожаати “Hududgaz Farg’ona” газ таъминоти филиали тасарруфидаги “Dangaratumangaz” газ таъминоти бўлими маъсул ходимлари томонидан ўрганилиб, қуйидагилар маълум қилинади.

        Олтиқуш МФЙ Уч уйли қишлоғи вилоятимизда табиий газ ресурслари қисқарганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар  Махкамасининг  2015 йил 6-апрелдаги № ЭДО-05/1 2598-сонли “Иқтисодиёт  тармоқлари, кўп қаватли уй-жой ва ижтимоий соха объектларини 2015-2016 йиллар  куз-қиш мавсумига барқарор тайёрлаш тўғрисида”ги йиғилиш (26-сон) баёни 7-бандига хамда Данғара туман ҳокимининг  2015 йил 28-май кунги 509-сонли қарорига асосан табиий газ етиб  бормайдиган худудлардаги газ қувурлари ва тақсимлаш пунктларини демонтаж қилиш ва табиий газ етказиб бериш имкони бўлмаган худудлар руйхатига киритилиб, табиий газ етказиб берилиши тўхтатилиб, имтиёзли равишда суюлтирилган газ етказиб берилиши режалаштирилган. Хозирги кунда режа-график асосида суюлтирилган газ билан таъминланмоқда. 2020 йил 17 декабр кунидан 18 декабр кунигача Уч уйли қишлоғидаги 217та ахоли хонадонлари 4340кг суюлтирилган газ билан таъминланган.


        Ушбу мурожаат юзасидан “Худудгаз Фарғона” ГТФ директори мурожаатчилар билан 2021 йил 12 январ куни учрашиб Уч уйли қишлоғи суюлтирилган газ таъминотига мослаштирилгани, режа-график асосида суюлтирилган газ билан таъминланаётгани, табиий газ таъминотига улаш учун 2021 йилнинг 2 чорагида ахоли хонадонлари замонавий электрон газ хисоблагич хамда тежамкор газ ёндиргичлар ўрнатилиб, хонадонлар қайта хатлов қилиниб, Уч уйли қишлоғига табиий  газ фонди ажратилса, газ тармогига уланиши бўйича тушунтириш берди.

Худудни қайта табиий газ билан таъминлаш  табиий газ фондидан келиб чиққан холда Республика дастурлари доирасида амалга оширилиши, хозирги кунда   худудга  бир  меъёрда  узликсиз  ва  хавфсиз   табиий  газ  билан  таъминлашни  техник     имкони йўқлиги айтиб ўтилди.

       Мурожаатчилар билан  телефон орқали боғланилди. Мурожаатчилар табиий газ таъминотига уланмагунча қайта мурожаат қилишини оғзаки билдирди.