Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 17 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Халқ депутатлари Данғара тумани Кенгашининг ўн саккизинчи сессияси бўлиб ўтди.

×

 2021-01-14 17:29:41    956

PDF yuklash
Chop etish


Сессияда туман ҳокими ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, кун тартибига киритилган масалага алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Шунингдек, сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси Умаров Нариман Маджитович ҳамда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Убайдуллаев Мирзохид Муродиловичлар ҳам қатнашдилар.

Сессияни туман ҳокими Шухраджон Тожихакимов очди ва олиб борди.


Сессия кун тартибида даставвал Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида белгиланган устувор вазифалардан келиб чиқиб, туманда 2021 йилда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар, кўриладиган чора-тадбирлар, бу борада белгиланган вазифалар ижросини ўз вақтида, тизимли ва сифатли таъминланишида депутатлик назоратини йўлга қўйиш масаласи кўриб чиқилди.



Сессияда сўз олган туман ҳокими Ш.Тожихакимов Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга ва халқимизга йўллаган бу йилги Мурожаатномаси ўз қамрови, аҳамияти ва тегишлилига кўра олдингиларидан тубдан фарқ қилиши алоҳида эътироф этиб ўтди.

Туман  ҳокими маърузасидан сўнг сессия кун тартибига киритилган 2-масала муҳокамасига ўтилди.

Ўзбекистон Республикасининг “Халқ депутатлари Кенгашлари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2020 йил 11 декабрдаги “Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолиятига оид намунавий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги КҚ-161-IV-сонли қарори қабул қилинган.

2020 йилнинг 28 декабрь куни бўлиб ўтган халқ депутатлари шаҳар, туман (шаҳар) Кенгашларининг навбатдаги сессияларида маҳаллий Кенгашлар котибиятларини ташкил этиш масаласи кўриб чиқилиб, Кенгашларнинг тегишли қарорлари билан Кенгаш котибияти тузилмаси, Низоми, штатлар жадвали, тегишли молия йили учун харажатлар сметаси тасдиқланган.


Шунга кўра халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мудири лавозимига муносиб номзодни танлаш жараёнини очиқ, шаффоф ва адолатли ташкил этиш мақсадида туман Кенгаши депутатлари иштирокида Кенгаш мажлиси ташкил этилди.

Бир овоздан туман Кенгаши депутатларининг тавсиясига кўра “3-Ғумайли” сайлов округидан туман Кенгаши депутатлигига сайланган депутат Эргашев Икромжон Махмуджонович халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мудири лавозимига тайинланди.


Сессия кун тартибига киритилган 3-масала кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2010 йил 30 декабрдаги 154-II-сонли қарори билан тасдиқланган халқ депутатлари шаҳар, туман, шаҳар Кенгашининг Намунавий регламентининг 64-моддасида “доимий комиссиялар ўз фаолиятини халқ депутатлари Кенгаши қарори билан тасдиқланадиган иш режалари асосида амалга ошириши белгиланган.

Шунга кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси ҳамда бу борада Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Т.Нарбаеванинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг жорий йил 6 январь куни бўлиб ўтган ўн биринчи ялпи мажлисида маърузасидан келиб чиқиб, Кенгаш ҳамда Кенгаш доимий комиссиялари томонидан 2021 йилда амалга оширилиши лозим бўлган ишлари юзасидан иш ва медиа-режалари ишлаб чиқилган.

Сессия кун тартибига киритилган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилиб бир овоздан депутатлар томонидан тасдиқланди.


Сессия давомида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси Умаров Нариман Маджитович сўз олиб, кун тартибидаги масалалар юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдилар экан, мурожаатнома ўз моҳиятига кўра, халқ ва давлатнинг ўзаро бир-бирига узвий боғлиқлигини, давлат ҳокимиятини шакллантиришда тарихий тажрибаларни замонавий услублар асосида жорий этишга доир ғоя ва қарашларни ўзида мужассам этишини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Муҳокама ва мунозараларга бой тарзда ўтган сессия якунида кўриб чиқилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Данғара туман  ҳокимлиги Ахборот хизмати